ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.03.2019 й. 184-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 мартдаги

184-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида

давлат-хусусий шериклик тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


давлат-хусусий шериклик - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;


давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) - томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда объект деб аталади) - битим бўйича жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан ишламайдиган, тўлиқ ёки қисман фойдаланилмайдиган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда бошқа объектлар;


давлат-хусусий шериклик лойиҳаси - давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муҳим инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;


балансда сақловчи - давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, ер майдонлари ва бошқа мулк эгаси - давлат ташкилоти;


ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар - кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар аъзолари, етим болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлар;


концессия (концессион битим) - муайян муддатга тузилган битим бўлиб, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;


оталиқ - оталиққа олинган жисмоний тарбия ва спорт муассасасига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки тизимли беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа фаолият.


хусусий шерик - битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар сифатида иштирок эта олмайди;


филантропик фаолият - жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш, бепул ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқа турда кўмаклашиш бўйича ихтиёрий фаолияти;


давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.


3. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно;

камситишнинг йўқлиги, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шартномада келишиб олиниши.


4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари биноларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш;

давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;

мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш;

кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари объектларини қуришга ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш;

концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ижарага ер участкаси ёки бино ажратиш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳудудлардаги фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт объектларини (ер майдонларини) аниқлаш бўйича танлов комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссиялари деб аталади) тузилади.

Ҳудудий танлов комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, молия, солиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Ҳудудий танлов комиссиялари тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари тегишли ҳудуддаги ҳудудий танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Ҳудудий танлов комиссияси ишининг регламенти мазкур комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


6. Ҳудудий танлов комиссиялари:

ҳудудларда фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт объектларини(ер майдонларни) аниқлайди;

давлат-хусусий шериклик шартлари бўйича инвесторларга берилиши таклиф этилаётган объектлар рўйхатини тузади;

рўйхатнинг ҳар йили келгуси йилнинг 10 февралига қадар янгилаб борилишини таъминлайди;

рўйхатга киритилган объектлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

мазкур Низомда белгиланган тартибда танловларни ташкил этади ва ўтказади.


7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан таклиф этилиши жисмоний тарбия ва спорт соҳасида битим тузиш учун асос ҳисобланади.


8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМЛАРНИ ТУЗИШ БЎЙИЧА

ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ КОМИССИЯСИ


9. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда Танлов комиссияси деб аталади) камида 5 кишидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири буйруғи билан ташкил этилади.

Танлов комиссиясига раис бошчилик қилади.


10. Танлов комиссияси томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар кўриб чиқилади.


11. Танлов комиссияси заруриятга кўра, Танлов комиссияси раисининг қарори бўйича чақирилади.

Танлов комиссияси мажлисини Танлов комиссияси раиси, у бўлмаган тақдирда - Танлов комиссияси раисининг қарори бўйича Танлов комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.


12. Танлов комиссияси мажлиси, агар мажлисда Танлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Танлов комиссиясининг қарори очиқ овоз берган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


13. Танлов комиссияси аъзоларининг овози тенг бўлиб қолган тақдирда Танлов комиссияси мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


14. Танлов комиссияси қарори протоколлаштирилиши ва унда Танлов комиссия аъзоларининг имзоси бўлиши керак.



3-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган хусусий шерик танлов комиссиясига тегишли ариза беради. Аризага мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатлар илова қилинади.


16. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза, келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


17. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган аниқ муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик камчиликларни бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


18. Келиб тушган ариза кўриб чиқилиб Танлов комиссиясидан ижобий хулосалар олингач, Танлов комиссияси танловни эълон қилади.

Танлов ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ ўтказилади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ШЕРИГИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ҚИЛИШ ВА ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


19. Давлат шериги тегишли ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари асосида ва ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.


20. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун олдин танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни ўзининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатади.


21. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

давлат шеригининг номи, телефон рақами, почта, шу жумладан электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган манзили, сони, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).


22. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза ва юридик шахс рўйхатдан ўтказилган тўғрисидаги гувоҳнома (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

жисмоний тарбия ва спорт муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) юзасидан тегишли таклиф;

жисмоний тарбия ва спорт муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.


23. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек, танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан паст бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузилиши мумкин.


24. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда танлов ўтказилмайди, тегишли қарор эса танлов комиссияси томонидан иштирокчи аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича қабул қилинади. Танлов комиссияси хусусий шерик таклифларининг танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.


25. Давлат шериги танлов комиссиясининг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига ёки бошқа оммавий ахборот воситаларига маълумот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.


26. Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. БИТИМНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ,

ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


27. Танлов комиссиясининг ижобий қарори асосида, у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади ва битимни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ягона реестрига киритиш учун ушбу вазирликка маълумот тақдим этади.


28. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар акс эттирилиши зарур:

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

жисмоний тарбия ва спорт муассасаси фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳанинг бажарилишини техник назорат қилиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиш тартиби;

инфратузилма объектлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқиладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

жисмоний тарбия ва спорт муассасасидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида пайдо бўлган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмагани ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун санкциялар;

битимни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.


29. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида бўлган ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга берилган спорт объектларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатиш орқали тушган умумий тушумларнинг 20 фоизи давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади (оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат хусусий шериклик шартларида бундан мустасно) ва қуйидагича тақсимланади:

Балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағнинг 50 фоизи давлат шеригининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Қолган қисми балансда сақловчининг ихтиёрида қолади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда балансда сақловчининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва бошқа эҳтиёжларига сарфланади.


30. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.


31. Заруратга қараб, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.


32. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.


33. Тузилган битимларнинг ягона реестри Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юритилади.


34. Битим томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.


35. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни олади, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакллари бундан мустасно.


36. Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича - давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори асосида.


37. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича - хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича - давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим бир йилдан кейин бекор қилинади.


38. Битим унинг амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.



6-БОБ. БИТИМ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


39. Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини, шунингдек, уларнинг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул олишга ҳамда улардан фойдаланишга;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган спорт иншоотларига махсус турникет ва видеокузатув воситаларини ўрнатишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


40. Хусусий шерик:

битим ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

жисмоний тарбия ва спорт ташкилотида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиши;

жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини юқори малакали педагог кадрлар ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-машқ жараёнини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт машғулотлари ҳамда тадбирларини ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан истеъдодли ёшларни аниқлаши ва қўллаб-қувватлаши;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спортнинг инновацион-педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятнинг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг шуғулланишини таъминлаш, улар учун тўловларни имтиёзли шартларда (ушбу жойдаги давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) белгилаши;

машқларни ўтказиш муддатлари ва шартлари, ҳақ тўлаш миқдорлари, томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ шуғулланувчилар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиши;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек, лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

Битим амал қиладиган муддат тугамасдан, хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.


41. Давлат шериги:

хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни юзасидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларнинг амалга ошишини баҳолашга;

қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


42. Давлат шериги:

хусусий шерикка объектни битимда белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул тақдим этиши;

хусусий шерикка солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялардан фойдаланишида кўмаклашиши;

бино ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун хусусий шерикка имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



7-БОБ. НОДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БИНОЛАРИНИ

ҚУРИШ УЧУН ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ

43. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.


44. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик - танлов ғолибининг аризасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.


45. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерик аризасини ва танлов комиссияси қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материалларни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.


46. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари деб аталади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда ушбу материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.


47. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

47-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди.

49. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.


50. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини бериши шарт.


51. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.


52. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, ободонлаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш.

Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш бўйича устувор ҳуқуққа эга бўлади.



8-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН БЎШ

ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ХАТЛОВДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


53. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириғига биноан унинг ҳудудий органи ахборот олган вақтдан бошлаб уч кун ичида давлат мулки бўлган бўш турган объектни, шу жумладан фаолият кўрсатмайдиган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг биноларини балансда сақловчига (кейинги ўринларда балансда сақловчи деб аталади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ хатловдан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.


54. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда хатлов ўтказади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органига:

хатлов комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;

хатлов комиссияси мажлисларининг баённомаларини;

хатлов комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мулкни хатловдан ўтказиш ҳужжатларини;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса);

ер участкасига, ер ости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат активлари бўлган объектларнинг паспорти ва фотосуратларини (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.


55. Хатлов балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.


56. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида хатлов ҳужжати тузилгач, объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланс қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.


57. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач, беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерикка "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.


58. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи давлат шериги томонидан тақдим этилган ахборот бўйича хусусий шерикнинг эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек, аудит хулосаси асосида "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгисини қўяди.


59. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини бериши шарт.


60. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматлари ташкил этади.


61. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда фойдаланилмайдиган бино ва ер участкалари эгаларининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.



9-БОБ. ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИЛМАЙДИГАН

БИНОЛАРИНИ (КОРПУСЛАРИНИ) УЗОҚ МУДДАТ

БЕПУЛ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛАРГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


62. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида битимни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказига рўйхатдан ўтказиш учун, шунингдек, объектни балансида сақловчига юборади.


63. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кун муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.


64. Объект хусусий шерикка берилади ва ушбу шерик томонидан объектнинг барча буюмлари унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади.


65. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказилади ва қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳужжат тузилган жой ва сана;

битим реквизитлари (тузилган сана, рақам);

давлат мулкининг техник ҳолати.

Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатни томонларнинг ваколатли вакиллари имзолайди ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.


66. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафта муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифлар ҳисобга олинган ҳолда, коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.


67. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.


68. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.


69. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:

давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бино (иншоот)ларини қайта қуриш, ҳудудни ободонлаштириш, давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасининг биносини жорий таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган бино (иншоот)ларни битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;

ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда фойдаланилмайдиган бино ва ер участкалари эгаларининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.



10-БОБ. ИШЛАБ ТУРГАН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУАССАСАЛАРИ ҲУДУДИДАГИ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ

70. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилот биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ва ишлаб турган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳудудидаги ер участкалари тақдим этилади.


71. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган санадан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик - танлов ғолибининг аризасини битимда кўрсатилган шартларда ер участкасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


72. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги объектни қуриш бўйича ер участкаси тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органига хусусий шерик аризасини ва танлов комиссияси қарорини юборади.


73. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органи йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


74. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат томонидан шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

74-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди.

76. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.


77. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.


78. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.


79. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:

нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни ободонлаштириш, ишлаб турган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси ҳамда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти ўртасида тўсиқ қуриш, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;

ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчи махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.



11-БОБ. МАВЖУД ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУАССАСАЛАРИНИ ҚАЙТА

ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ҲАМДА КЕЙИНЧАЛИК

ОТАЛИҚҚА ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НОДАВЛАТ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШГА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ

80. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.


81. Хусусий шерикка 20 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси бириктирилади.


82. Битим тузилгач, давлат шериги бир кун муддатда хусусий шерик - танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


83. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва танлов комиссиясининг қарорини объект қурилишига ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органига юборади.


84. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органи йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


85. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

85-1. Давлат томонидан шерик унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.

87. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.


88. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.


89. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, ободонлаштириш ҳамда бириктирилган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

бириктирилган жисмоний тарбия ва спорт муассасасини оталиққа олиш, жумладан, уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ускуналар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.


90. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган жисмоний тарбия ва спорт муассасалари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.



12-БОБ. КОНЦЕССИЯ АСОСИДА ҚУРИШ,

ҚАЙТА ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАСИ ЁКИ БИНО АЖРАТИШ ТАРТИБИ


91. Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қуриш, қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.

Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.

Жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қуриш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади.

Жисмоний тарбия ва спорт объектини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.

Ер участкаси ёки бино бепул тақдим этилади.

Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.

Жисмоний тарбия ва спорт объектини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.

Хусусий шерикнинг жисмоний тарбия ва спорт объектини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда концессия асосида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хусусий шерикка битимда кўрсатилган мазкур харажатларни тўлаш жадвали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо саноат вазирлиги билан келишиб олиниши лозим.


92. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

барча зарурат ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.


93. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиши;

асосий фаолиятдан, шунингдек, бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.


94. Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, ободонлаштириш ва жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчи махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.


95. Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан жисмоний тарбия ва спорт объекти давлат шериги мулкига ўтказилади.



13-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК МУЛКИ НЕГИЗИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛГАН НОДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ ШАКЛИДА ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ


96. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.


97. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспортлари;

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология хизматининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерик тренер ходимларининг тегишли маълумоти ва рухсатномалари борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


98. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.


99. Битим хусусий шерик зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб кучга киради.


100. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт;

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.


101. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.



14-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

ОТАЛИҚ ШАКЛИДАГИ ФИЛАНТРОПИК

ФАОЛИЯТ ТАРЗИДА АМАЛГА ОШИРИШ


102. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.


103. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача шаклда кўмаклашиш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига беғараз ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.


104. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;

ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;

хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.


105. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва тегишли ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йил муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


106. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

ўз ходимларининг фарзандларини оталиққа олган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасида шуғулланишлари учун устуворликка эга бўлиш;

оталиққа олган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси иш режимининг ўзгаришини келишиш;

ўз ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;

тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.


107. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;

оталиққа олинган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасига жисмоний тарбия ҳамда спорт хизматларини ривожлантириш ва уларнинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам кўрсатмаслиги шарт.


108. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;

олинган ҳомийлик хайриялари ҳисобини юритиши;

ҳомийлик хайриялари олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, агар Интернет ахборот тармоғида ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.



15-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


109. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат шериги томонидан давлат-хусусий

шериклик лойиҳасини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажарилиши муддатлари









V  







1-босқич


Давлат шериги


Танловни эълон қилади


Заруратга қараб









V  







2-босқич


Хусусий шерик


Давлат шеригига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни тақдим қилади


Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида









V  







3-босқич


Давлат шериги


Аризанинг Низом талабларига мувофиқлигини текширади, Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аризани камчиликларини кўрсатган ҳолда қайтаради


Бир иш куни давомида







V  







4-босқич


Танлов комиссияси


1. Камида икки иштирокчидан танловда иштирок этиш учун аризалар келиб тушганда, танловни ўтказади, танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади ва ғолибни аниқлайди.


2. Фақат битта иштирокчидан ариза келиб тушган ҳолда, аризани кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.


7 иш куни давомида





5 иш куни давомида









V  







5-босқич


Давлат шериги


Маълумотларни расмий веб-сайтда жойлаштирган ҳолда, хусусий шерикни қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.


Қарор қабул қилинган кунда









V  







6-босқич


Давлат шериги ва хусусий шерик


Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни расмийлаштиради ва имзолайди


Танлов комиссиясининг ижобий қарори қабул қилинган кундан сўнг

10 кун давомида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 март










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск