ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.03.2019 й. 186-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 мартдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон республика товар-хом ашё

биржаси" АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо

металларни сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қимматбаҳо металларни биржа савдоларида саноатда ишлатиладиган маҳсулотлар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчиларга сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


стандарт қуймалар (пластиналар) - Ўзбекистон Республикаси, қуймаларни ишлаб чиқарувчи давлатнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига, шунингдек, товар-хом ашё биржалари (кейинги ўринларда биржалар деб аталади) талабларига мувофиқ бўлган заргарлик буюмлари ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё сифатида биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган қимматбаҳо металлар қуймалари (пластиналар);


қимматбаҳо металлар - Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек, ишлаб чиқарувчи давлатнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мувофиқ бўлган қуймалар, пластиналар, гранулалар ва кукун кўринишидаги олтин, кумуш ва платина;


қимматбаҳо металлар гранулалари - қимматбаҳо металлар аффинажини амалга оширувчи корхоналар томонидан тайёрланадиган, биржа савдоларида заргарлик буюмлари ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бошланғич хом ашё сифатида соталидаган юмалоқ шаклдаги кристаллаштирилган эритма шаклидаги қимматбаҳо металлар гувалачалари;


биржа битими - биржа савдоларининг биржа томонидан қайд этилган натижаси бўйича тузилган, биржа томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа товарининг олди-сотди шартномаси;


биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;


биржа савдоларининг электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар қандай географик нуқтасидан масофада туриб аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган глобал тақсимланган ахборот тизими;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб аталади) - биржанинг биржа битимлари бўйича клиринг ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи таркибий бўлинмаси;


аванс - молиявий маблағлар сотувчилари ва харидорлари томонидан киритиладиган, биржа йиғимини, шунингдек, томонларнинг закалат пулини ўз ичига оладиган сумма;


Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси фиксинги - юзага келган талаб ва таклиф асосида Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган қимматбаҳо металлар нархларини белгилаш ва эълон қилиш тартиботи.


3. Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотиш қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар ёки биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар ёхуд биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари - биржанинг етказиб берувчилари норматив ҳужжатлар талабларига ва намунага мувофиқ қимматбаҳо металлардан пластиналар, қуймалар, гранулалар ишлаб чиқарилишини таъминлайдилар.

Буюртмалардан ҳамда бозордаги талаб ва таклиф конъюнктурасидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан қуйидаги ўлчов оғирлигидаги ўлчов пластиналари, қуймаларни ишлаб чиқарадилар: олтиндан - 5 грамм, 20 грамм, 50 грамм, 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1000 граммли, шунингдек, кумушдан -100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1000 граммли.

Қимматбаҳо металларнинг стандарт пластиналари ва қуймалари юзасида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси бўлиши, соф қимматбаҳо металл ва лигатура массаси таркибининг кўрсатгичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда товар-хом ашё биржасининг талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Қимматбаҳо металлар гранулалари маҳсулотнинг таркиби ва сифатини кўрсатувчи тегишли ёзувлар киритилган оғирлиги ўлчанган ўрамга ўраб жойлаштирилган бўлиши керак.


5. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар - қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланадилар.

Заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этишлари керак.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этиши керак.

6. Биржа савдолари ҳар куни (душанбадан жумагача) биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


7. Биржа савдоларида сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.



2-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР

ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, БИРЖА

САВДОЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА

УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Етказиб берувчилар томонидан қимматбаҳо металларни биржа савдоларига қўйиш қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажмларининг тасдиқланган ҳажмларига мувофиқ амалга оширилади.

Тегишли йилга қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган прогнозлари асосида биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотишнинг чораклик ва ойлик прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан белгиланади.

Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар ҳар ойда жорий ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан маҳсулотларни биржа савдоларида жойлаштириш жадвалини ишлаб чиқадилар ва навбатдаги ой бошлангунига қадар биржага юборадилар.

Жойлаштириш жадвалларида биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган қимматбаҳо металлар ҳажмлари кўрсатилади.


9. Биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчилар ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.

Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар миқдори харидорлар ва сотувчилар учун белгиланган тартибда биржа хизматларига белгиланган тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


10. Харидорлар ва сотувчилар биржа савдоларида биржа билан ёки брокерлар номидан уларнинг трейдерлари томонидан тузилган шартнома асосида дилерлар сифатида мустақил равишда иштирок этадилар.


11. Ҳар бир биржа савдоси бўйича сотувчилар ва харидорларга рухсат бериш ёки четлатиш, шунингдек, биржа савдорлари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш автоматик тарзда биржанинг электрон биржа савдолари тизими томонидан амалга оширилади.


12. Савдога қўйилган, бироқ сотилмаган маҳсулотлар ҳажмлари, шунингдек, бекор қилинган битимлар бўйича ҳажмлар такрорий равишда биржа савдоларига қўйилади.

Биржа савдоларида бир ой мобайнида сотилмаган қимматбаҳо металлар ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда сотиб олиниши мумкин.


13. Маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш биржа етказиб берувчилари томонидан 100 фоизли олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди.



3-БОБ. МАҲСУЛОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ

НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА БИРЖА САВДОЛАРИ

ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА МАҲСУЛОТНИ ЮКЛАБ

БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР


14. Қимматбаҳо металларнинг бошланғия нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курси бўйича миллий валютада Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади.

Қимматбаҳо металларнинг миллий валютадаги бошланғич нархининг ҳисоб-китоблари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.


15. Харидорлар ҲКПдаги ўз ҳисобрақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритадилар.


16. Харидорлар биржада аванс билан таъминланган ҳажмларда маҳсулот сотиб олиш учун битимлар тузишга ҳақлидирлар.


17. Олди-сотди шартномаси расмийлаштириш учун биржа томонидан биржа аъзоларига биржа савдолари қоидаларига мувофиқ биржа битимини электрон рўйхатдан ўтказиш санасида тақдим қилинади.


18. Харидор ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ 3 иш куни мобайнида тузилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун етарли бўлган миқдордаги маблағларни биржанинг талаб қилиб олингунгача иккиламчи депозит ҳисобрақамига ўтказиши керак.


19. ҲКП ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича зарур пул маблағлари тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимларнинг реестрини юбориши шарт.


20. Сотувчи ҲКПдан харидор томонидан ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ олдиндан тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарни олганидан сўнг биржа битимида келишилган етказиб бериш шартлари бўйича 5 иш куни мобайнида харидорга маҳсулотни етказиб беради.


21. Сотувчига ҲКП томонидан харидорнинг шахсий ҳисобрақамига тўланган маблағлар тушганлиги ҳақида битимлар реестрини тақдим қилиш сотувчи томонидан харидорга маҳсулотни юклаб жўнатиш учун асос сифатида хизмат қилади.

ҲКП томонидан харидор ўз мажбуриятларини бажарганлиги факти тасдиқланмасдан сотувчи томонидан маҳсулот юклаб жўнатилган тақдирда, биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси мажбуриятларининг харидор томонидан бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.


22. Маҳсулотни юклаш ва олиш факти харидор ва сотувчининг имзолари билан тасдиқланадиган счёт-фактура нусхаси билан тасдиқланади.

Счёт-фактуранинг тақдим қилинган нусхаси ҲКП бир иш куни мобайнида сотувчига хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунгача иккиламчи ҳисобрақамига маблағларни ўтказиши, шунингдек, битимни ёпиш учун асос ва мажбурият сифатида хизмат қилади.



4-БОБ ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини ижро этиш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


24. Сотувчи ёки харидор томонидан ушбу Низомдан келиб чиқадиган ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, ноҳалол томоннинг закалати жабрланган томоннинг фойдасига ушлаб қолинади. Бунда сотувчидан харидор фойдасига ундириладиган сумма миқдори шартноманинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

I босқич

Сотувчи ва харидор ўз танлови бўйича брокер билан шартнома тузади.

Сотувчи, харидор

Заруратга кўра

II босқич

Сотувчининг брокери ёки сотувчининг ўзи шахсий кабинет орқали Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган жадвалга мувофиқ қимматбаҳо металларнинг қўйиладиган ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.

Сотувчи, биржа

Савдо бошланишидан

1 кун олдин

III босқич

Биржа ўзининг веб-сайтида биржа савдолари ўтказилиши санаси ва вақти тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.

Биржа

Савдо бошланишидан олдин


IV босқич

Биржа савдоларида иштирок этувчи қимматбаҳо металларнинг сотувчиси ва харидори ҳисоб-китоб клиринг палатасида (ҲКП) ўзининг шахсий ҳисобрақамига савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдоридаги маблағни закалат сифатида мажбурий тартибда депозитга қўяди.

Сотувчи, биржанинг ҲКПси

Савдо бошланишидан

1 кун олдин





V босқич

Сотувчининг брокери ва харидорнинг брокери ёки сотувчи ва харидорнинг ўзи тузилган битимлар реестри асосида қимматбаҳо металларни сотишга биржа битими тузадилар.


Брокер, сотувчи, харидор

Тузилган битимлар реестри тақдим қилингандан кейин


VI босқич

1. Харидор биржа битими бўйича зарур пул маблағларини биржанинг ҲКПсидаги ўз шахсий ҳисобрақамига ўтказади.


2. Биржанинг ҲКПси ушбу Низом талабларига мувофиқ тушган суммага сотувчига тўланган битимлар реестрини юборади, бу маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиш учун асос бўлади.


3. Маҳсулотнинг юклаб жўнатилиши ва олиниши факти харидор ва сотувчининг имзолари билан тасдиқланган счёт-фактура билан тасдиқланади.

Харидор, биржанинг ҲКПси, сотувчи

1. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.


2. Харидордан пул маблағлари тушгандан кейин

1 иш куни мобайнида.


3. ҲКПдан тўланган битимлар реестри олингандан кейин 5 иш куни мобайнида














Низомга

2-ИЛОВА



Қимматли металл бошланғич қийматининг

ҲИСОБ-КИТОБИ


1 грамм қимматбаҳо металлнинг миллий валютадаги нархи қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:


PG/UZS = ((PW / Y) х ECB) вергулдан сўнг 2 касрли хонага қадар яхлитланади, бунда:


PG/UZS - бир грамм учун сўмдаги нарх;


PW - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги эрталабки фиксинги нархи (АҚШ доллари/тр.унц.);


Y - бир трой унциясининг метрик  граммдаги эквиваленти (1 трой унцияси = 31,10348 грамм);


ECB - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (миллий валютада АҚШ доллари).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 март









































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск