язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Санация/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.1998 й. 61-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.1998 й.

N 61



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ

САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг самарадорлигини таъминлаш ва қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан санация қилинадиган барча қишлоқ хўжалиги корхоналарида ташқи бошқарувчилар тайинланганлиги;

ташқи бошқарувни ўтказиш учун тижорат банкларида санация қилинадиган барча қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус счётлари очилганлиги ҳамда барча пул тушумлари ва харажатлар фақат махсус счёт орқали амалга оширилиши;

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг товар-моддий бойликлар ва хизматлар учун, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш учун, шунингдек, бюджет билан ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб-китоблари махсус счётдан фақат тўлов топшириқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга норматив харажатлар доирасида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ташқи бошқарувчилар қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича минтақавий комиссиялар билан биргаликда:

санация қилинадиган корхоналарнинг товар-моддий бойликлари қолдиги ва мол-мулкини, қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқаришларини, ер майдонларини, тузилган шартномаларини 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бир ой муддатда хатласинлар;

асосий фондлар ва моддий воситаларнинг ортиқча қолдиқларини сотиш чора-тадбирларини кўрсинлар, шунингдек, зарурат бўлса илгари тузилган шартномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсинлар.


3. "Агробанк" АТБ, "Мевасабзавотбанк", "Ғалла-банк" ва бошқа тижорат банклари дебитор қарзларни ундиришда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашсинлар.

4. Қуйидагилар:

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловларини тўлаш, шу жумладан пеня, 2000 йилгача кечиктирилсин. Тўлов муддати кечиктирилган маблаглар санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2000 йил мобайнида тўланади;

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг Пенсия жамгармаси, Иш билан таъминлаш жамгармаси, Ижтимоий сугурта жамгармаси ва Йўл жамгармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларини тўлаш 2000 йилгача кечиктирилсин. Кейинчалик улар 2001 йилдан бошлаб 2 йил давомида тенг улушларда тўланади.


5. Санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга имтиёзли фоизсиз кредитига қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2003 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан кредитор қарзи миқдоридаги қайта расмийлаштирилган кредит суммасига ҳисобдан чиқарилсин.

7. "Ўзагросугурта" давлат-акциядорлик сугурта компаниясининг:

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан 1996 йил учун сугурта тўловлари тўлаш бўйича қарзларни 1998 йил 1 апрелгача тўлаш;

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1996 йил учун сугурта тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш тўгрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1997 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хомашёсини қайта ишлашни 1998 йил 1 мартгача тугалласин ҳамда хўжаликлар иҳтиёрида қоладиган пахта ва пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинадиган хўжаликлар ёнидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини икки ҳафта муддатда текшириб чиқсин ҳамда 1998 йилга ажратилган маблаглар доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аҳоли фойдаланган электр энергияси ва газ учун 1998 йил 1 мартдан бошлаб бевосита хўжаликлар аҳолиси билан ҳисоб-китоб қилинишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда хўжалик ички сув қувурлари тизимларидан фойдаланишни ташкил этиш ва қишлоқ аҳолиси томонидан ичимлик сувдан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боглар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилсинлар.


13. Санация қилинадиган пахта ва дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш бўлинмалари ва мазкур хўжаликдаги оилалар билан хўжалик ички пудрат шартномалари, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига эса ер участкаларининг хўжалик ички ижараси шартномаларини тузиш тавсия қилинсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

ер участкаларининг хўжалик ички ижараси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш юзасидан хўжалик ички пудрати намунавий шартномаларини;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташқи бошқарувчилар билан биргаликда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ортиқча ходимларини бўшатиш, шунингдек, ушбу ходимларни ишга жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва тақдим этсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига қишлоқ хўжалигида қонун ҳужжатларига риоя этилиши, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолияти, шунингдек, шартнома интизоми таъминланиши устидан назоратни кучайтириш тавсия қилинсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 январдаги 21-сон қарори билан белгиланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг санация қилиниши учун (1998-1999 йилларда) шахсий жавобгарлик Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


18. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ва  минтақавий комиссиялар санация қилинадиган хўжаликларни молиявий согломлаштириш режаларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида таҳлил қилсинлар ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.

19. "Ўзтелерадио" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича минтақавий комиссиялар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишни ёритишга доир махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.

21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов