язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.07.1999 й. ПФ-2342-сон "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.07.1999 й.

N ПФ-2342


КОРХОНАЛАР БАНКРОТЛИГИ

ВА САНАЦИЯСИ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жараёнини тезлаштириш, вақтинча иқтисодий қийинчиликка дуч келган, бироқ молия-хўжалик фаолиятини согломлаштириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташқи бошқарувчилар ва тугатувчи бошқарувчиларга қарздор корхоналар ёки уларнинг мулкини сотишда кредиторлар йигилиши (қўмитаси) розилиги билан қуйидагиларга рухсат берилсин:

харидорга хизмат кўрсатадиган тижорат банки тегишли кафолатни тақдим қилган тақдирда корхона ёки мулкни бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

арзон-гаров ва тез ишлатиб бўлинадиган мулкни, шунингдек хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг қолган қисмини кимошди савдоси ўтказмасдан, олди-сотди шартномаси бўйича сотиш.


5. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлар банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар томонидан дебиторлик қарзини мажбурий тарзда ундириб олиш бўйича тақдим этилган материалларни давлат божи тўланмасдан туриб ҳам бу божни айбдор томондан кейинчалик ундириб олинишини белгилаган ҳолда кўриб чиқишни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича ҳукумат комиссияси, Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўгрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларини мазкур Фармон асосида ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилиши бўйича қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 7-сон, 170-модда