язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2019 й. 202-сон "Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2019 й.

N 202



ДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ВА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ШАҲАР

ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ БОШҚА

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЎҚУВ ГУРУҲЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ, ШУНИНГДЕК ИМТИҲОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА

МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни янада такомиллаштириш, давлат хизмати кўрсатишда талаб этилаётган ҳужжатлар сонини қисқартириш ва фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 5-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги таҳрирдаги 58-1-банд қўшилсин:

"58-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорининг 3-1-бандида белгиланган давр мобайнида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштиришда ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 март