язык интерфейса

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 21-сон "Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2019 й. 1401-4-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 21-сон "Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2019 й. 1401-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2019 й.

N 1401-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 21


БУЙРУҒИ



Асосий воситалар қийматини балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 16 августдаги 101-сон буйруғи (рўйхат рақами 1401, 2004 й., 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 34-35-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                    Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Асосий воситалар қийматини балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1 ва 2-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-иловада:

"Бош бухгалтер (бухгалтер)" деган сўзлар "Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс (бухгалтер)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 192-модда