ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2019 й. 209-сон "Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.03.2019 й.
N 209
"ГАЗЛИНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ"
МЧЖНИНГ "УЧҚИР" ОЛТИНГУГУРТДАН
ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИДА ПРОПАН-БУТАН
АРАЛАШМАСИНИ ОЛИШ ҚУРИЛМАСИНИ
ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган янги замонавий қувватларни ўз вақтида ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойихаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2019 йил декабрда ишга туширилиши назарда тутилган, умумий қиймати 49,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган ""Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. ""Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖнинг "Учқир" олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 12 март