язык интерфейса

Молия вазирининг 04.03.2019 й. 28-сон "Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1245-4-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирининг 04.03.2019 й. 28-сон "Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1245-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1245-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.03.2019 й.

N 28

БУЙРУҒИ



Товар-моддий бойликларни олишга

ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар

бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 7 майдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 1245, 2003 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон) билан тасдиқланган Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Товар-моддий бойликларни олишга

ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар

бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-бандда:

иккинчи хатбошидан "ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1 ва 2-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 213-модда