язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2019 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2019 й. 216-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2019 й.

N 216



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга

чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 октябрдаги

ПҚ-3978-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 мартдаги

216-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандидаги "юридик шахсларни" сўзларидан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркорларни" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 8-банднинг учинчи хатбошидаги "янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари" сўзлари "якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:

Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;

экспортчининг ўз маҳсулотлари устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улушига тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;

"Ўзтрейд" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ ёки "Ўрта Осиё Транс" АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ, "Ўзтрейд"АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги "ташкилотлар" сўзи "тадбиркорлик субъектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11 ва 12-бандларнинг учинчи хатбошиларидаги "истеъмолчи ташкилотларни" сўзлари "истеъмолчиларни" сўзи" билан алмаштирилсин;


в) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

          


"______________туманида улгуржи истеъмолчилар

томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва

томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича

20__ йил _______ ҳолатига кўра

МАЪЛУМОТ

  

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Шартномалар

Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм)

Амалда тўланган бўнак (минг сўм)

Амалда топширилган маҳсулотлар

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм)

Шундан

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

тўлангани (минг сўм)

тўланиши зарур бўлгани (минг сўм)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.












2.












3.












4.












Жами












Изоҳ. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига маълумот тақдим этиб борилади.


Улгуржи истеъмолчи





(имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда)


Ф.И.О.

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 март