ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 14.03.2019 й. ЎРҚ-530-сон "Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.02.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.02.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.03.2019 й.

N ЎРҚ-530



МАҲКУМЛАРНИНГ ҲАМДА

ҚАМОҚДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 197-4-модда билан тўлдирилсин:


"197-4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг)

қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш


Мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, унинг ишига тўсқинлик қилиш, унга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "197-2" рақамидан кейин "197-4" рақами билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 9-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш;

жазони ижро этиш муассасасининг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдамни олиш. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат уларнинг розилиги билан амалга оширилади;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши";

саккизинчи хатбошиси ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 84-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайди, ушбу турар жойлар, хоналар ёки камералар белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келиши керак";


3) 87-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи - тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасига қабул қилиш чоғида, жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ олти ойда камида бир марта, шунингдек мурожаатларга кўра тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтказиш махфийлик шартлари асосида амалга оширилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида у билан суҳбат ўтказилади, маҳкум жазони ижро этиш муассасасининг карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтади.

Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинаётганда ҳам, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда ҳам тиббиёт ходимлари ушбу шахсларнинг ёнига зудлик билан киришини таъминлаши керак.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахслар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колонияларга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкумнинг розилиги билан унинг яқин қариндошларига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда дарҳол хабар беради.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади";

учинчи - бешинчи қисмлари тегишинча ўнинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 97-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тарбиявий ишлар босқичма-босқич равишда қуйидагича амалга оширилади:

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасига келган вақтда унинг психологик қиёфасини, тузалиш йўлига ўтишга мойиллигини аниқлаган ҳолда уни дастлабки тарзда ўрганиш;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг онгини ўзгартириш бўйича тадбирлар ўтказиш, уларда содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш";


5) 105-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайди:

меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад қилиш ёки ишдан бўйин товлаш оқибати бўлмаса;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган бирор-бир қоидабузарлиги учун";


6) 106-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, унинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган, интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлиги, шунингдек олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги интизомий жазони қўллаш чоғида инобатга олинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 март


"Халқ сўзи", 2019 йил 15 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 197-модда


















































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск