язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2019 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2019 й.

N 243



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш ва тарифларнинг кескин оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 мартдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й.. 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига  аҳолини газ билан таъминлаш учун ҳамда локал қозонхоналарга - аҳоли эҳтиёжлари учун";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 103-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Табиий газдан аҳолини газ билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарга табиий газга маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март