ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 19.02.2019 й. 01-мҳ-сон "Туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.03.2019 й. 3146-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.03.2019 й.
N 3146
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
19.02.2019 й.
N 01-мҳ
ҚАРОРИ
Туристик йўлланма (ваучер)нинг
намунавий шаклини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Туризм тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.в.б. А. Аққулов
ИЛОВА
TURISTIK YO`LLANMA (VOUCНER) ____-son
Tashkilot nomi (company name) |
Litsenziya (license) _________________-son "____" ________20____ у.
Tashkilot rekvizitlari (Company requisites) |
Sotuv bo`yicha agent (Sales agent) |
Tel/ |
Yakka tartibda |
Guruh |
Xizmat ko`rsatuvchi tashkilot |
||||||
Individual |
Group |
Service is provided by |
Turist ismi / Guruh nomi Tourist name / Group name |
Mamlakat Country |
Turistlarning umumiy soni |
Kelish sanasi |
Ketish sanasi |
Bo`lish kunlar soni |
|||||
Total quantity of tourists |
Date of arrival |
Date of departure |
Duration of stay |
days |
Ko`rsatiladigan xizmatlar ro`yxati List of services to be provided |
Izoh Notes |
|||
|
|
|
|
|
Yashash xizmatlari / Accommodation services |
|
|
||
|
|
|
||
Ovqatlanish xizmatlari / Meal services |
|
|
||
|
|
|
||
Transport xizmatlari / Transportation services |
|
|
||
|
|
|
||
Ekskursiya / Gid xizmatlari / Excursion /Guide services |
|
|
||
|
|
|
||
Boshqa xizmat turlari / Other services |
|
|
||
|
|
|
|
Berilgan vaqti Date of issue |
Imzo Signature |
*) Ushbu hujjat__________________-son shartnomaning ajralmas qismi hisoblanadi.
*) This document constitutes as an integral part of the contract
|
Изоҳ: мазкур туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли иловага мувофиқ тартибда тўлдирилади.
ИЛОВА
Туристик йўлланма (ваучер)нинг тўлдириш
ТАРТИБИ
1. Туристик йўлланма (ваучер) (бундан буён матнда ваучер деб юритилади) белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда туристик фаолият субъекти деб юритилади) томонидан туристга (туристлар гуруҳига) берилади.
2. Ваучерда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) Turistik yo`llanma (voucher) - туристик фаолият субъекти томонидан юритиладиган реестрга мувофиқ бериладиган ваучернинг тартиб рақами;
б) Tashkilot nomi (company name) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм хизматларини кўрсатувчи туристик фаолият субъектининг номи;
в) Litsenziya (licence) - туристик фаолият субъектига туристик фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами ва санаси;
г) Tashkilot rekvizitlari (company requisites) - туристик фаолият субъекти тўғрисидаги маълумотлар (манзили, алоқа маълумотлари ва бошқалар);
д) Sotuv bo`yicha agent (sales agent) - туристик хизматлар туризм агентлиги томонидан кўрсатилганда туризм агентлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилади;
е) Tel/ - алоқа рақами, турист томонидан туристик фаолият субъекти ёки туризм агентлиги билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақами;
ж) Yakka tartibda (individual) - ваучерда кўзда тутилган хизмат якка туристга кўрсатиладиган ҳолатда белгиланади;
з) Guruh (group) - ваучерда кўзда тутилган хизмат туристлар гуруҳига кўрсатиладиган ҳолатда белгиланади;
и) Xizmat ko`rsatuvchi tashkilot (service is provided by) - туристга (туристлар гуруҳига) ваучерда кўзда тутилган хизматни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг номи;
к) Turist ismi/Guruh nomi (tourist name/group name) - туристнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туристлар гуруҳининг номи. Туристлар гуруҳининг номи гуруҳ сардори фамилияси билан ва туристлар сони кўрсатилган ҳолда шакллантирилади;
л) Mamlakat (country) - турист (туристлар гуруҳи) доимий истиқомат қилувчи давлат номи. Туристлар гуруҳи турли давлатларда истиқомат қиладиган ҳолларда туристлар гуруҳининг асосий қисми истиқомат қиладиган давлат номи кўрсатилади;
м) Turistlarning umumiy soni (total quantity of tourists) - ваучер бўйича хизмат кўрсатиладиган туристларнинг умумий сони;
н) Kelish sanasi (date of arrival) - туристга (туристлар гуруҳига) ваучер бўйича хизмат кўрсатиш бошланган сана (кун-ой-йил);
о) Ketish sanasi (date of departure) - туристга (туристлар гуруҳига) ваучер бўйича хизмат кўрсатиш тугатилган сана (кун-ой-йил);
п) Bo`lish kunlar soni (duration of stay) - туристнинг (туристлар гуруҳининг) Ўзбекистон Республикасида бўлиш кунларининг умумий сони;
р) Ko`rsatiladigan xizmatlar ro`yxati (list of services to be provided) - ваучер бўйича кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (жойлаштириш, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва бошқалар);
с) Izoh (notes) - изоҳ (хизмат кўрсатиш шартлари);
т) Berilgan vaqti (date of issue) - ваучер берилган сана;
у) Imzo (signature) - туристик фаолият субъектининг раҳбари ёки имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахснинг имзоси.
3. Ваучер туристик фаолият субъекти ҳамда турист (туристлар гуруҳи) томонидан туристик хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартноманинг асосий қисми ҳисобланади.
4. Ваучер қўлда (тушунарли ёзувда) ёки компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда туристга (туристлар гуруҳига) ўзбек ёки инглиз тилида расмийлаштирилиб берилади.
5. Тўлдирилган ваучер туристик фаолият субъекти раҳбари ёки имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланиб туристга (туристлар гуруҳига) тақдим қилинади.
6. Расмийлаштирилган ваучерга тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Тузатиш киритилган ваучер ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ваучерга ўзгартириш киритиш фақат турист (туристлар гуруҳи) ва хизмат кўрсатувчи ташкилот розилиги билан амалга оширилади.
7. Турист хизмат кўрсатиш жойига етиб келгач, унга берилган ваучерни хизмат кўрсатувчи ташкилотга топширади.
8. Туристик фаолият субъекти ўзи томонидан берилган ваучерларнинг реестрини юритади.
9. Ваучернинг тўғри тўлдирилишига туристик фаолият субъекти раҳбари ёки имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахс жавобгар ҳисобланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 26 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 30 март, 13-сон, 253-модда