язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Транспорт вазирининг 07.03.2019 й. 1-сон "Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2019 й. 1282-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2019 й.

N 1282-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

07.03.2019 й.

N 1


БУЙРУҒИ



Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича

йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2003 йил 1 августдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 1282, 2003 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон) билан тасдиқланган Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича йўриқноманинг 3-сон иловасидан "МЎ (муҳр мавжудлигида)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         А. Раматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 250-модда