язык интерфейса

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 27-сон "Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари"нинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2019 й. 1017-1-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 27-сон "Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари"нинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2019 й. 1017-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2019 й.

N 1017-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 27


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти

миллий стандарти (90-сон АФМС) "Аудиторлик

ташкилотларининг касбга доир хизматлари"нинг

15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 14 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1017, 2001 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 5-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари"нинг 15-бандидан "ва муҳр билан тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 247-модда