Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2019 й. 245-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 мартдаги

245-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг аппарати тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) мақомини, асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати (кейинги ўринларда аппарат деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Аппарат Ҳукумат фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилган "йўл хариталари", жадваллар, ҳаракатлар дастурлари, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади.


4. Аппарат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) раҳбарлигида амалга оширади.


5. Аппарат унга юкланган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг аппаратлари, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


6. Аппарат юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.


7. Аппаратнинг расмий номи:

давлат тилида - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати;

рус тилида - аппарат Кабинета Министров Республики Узбекистан;

инглиз тилида - The Office of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan.


8. Аппарат жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, Ҳукумат уйи, 5.



2-БОБ. АППАРАТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар аппаратнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган Ҳукуматнинг ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилишни, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришларнинг, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг тизимли мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни, тадбиркорликни кенг ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва ҳаёти даражасини изчил ошишини таъминлайдиган энг муҳим устувор вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда давлат дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларида иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишининг тизимли таҳлилини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши устидан мониторинг тизимини яратиш;

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб, республиканинг хорижий давлатлар, давлатларнинг минтақавий бирлашмалари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташқи иқтисодий ҳамкорлиги бўйича устувор вазифалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини, шунингдек, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўлланилишини мониторинг қилиш жараёнининг ажралмас қисми сифатида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизими амал қилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари"), шунингдек, ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши ижроси устидан тизимли ва таъсирчан назоратни таъминлаш;

юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва натижали ижро этилишида Ҳукумат аъзолари, ижро этувчи ҳокимият бошқа органлари раҳбарлари, барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида мустақиллигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида (кейинги ўринларда Асосий мезонлар деб аталади) кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини ошириш;

ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш;

давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштироки тартиби ва даражасини аниқ регламентлаш орқали иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, "хуфёна иқтисодиёт"нинг олдини олиш, пасайтириш ва тизимли қарши курашиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;

ижро интизомининг юқори даражада бўлишини таъминлаш, кўп сонли йиғилишлар, ортиқча ёзишмалар ва самарасиз хизмат сафарлари амалиётига чек қўйиш чора-тадбирларини кўриш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини ихчамлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар, шунингдек, хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;

аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларидаги эришилган натижалар учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг профессионал даражасини оширишни таъминлаш.

Аппаратнинг устувор вазифалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ҳам белгиланади.

Аппарат унга юкланган вазифаларни ўзининг таркибий бўлинмалари орқали ҳал этади.


10. Аппарат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш талаб қилинадиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатидан таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши талаб этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари Ҳукуматга киритилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талаблари бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиладиган ва Ҳукумат томонидан қабул қилинадиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизасини, шунингдек, тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишлар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари") бажарилиши устидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек, республика ҳудудларини динамик ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ (олдини олувчи) чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Бош вазирнинг маслаҳатчиларига, Бош вазирнинг ўринбосарларига ва Бош вазирга тақдим этади;

ижро интизоми даражасини ошириш, кўп сонли йиғилишлар амалиётига, ортиқча ёзишмалар ва самарасиз хизмат сафарларига барҳам бериш чора-тадбирларини амалга оширади;

иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг энг муҳим устувор йўналишлари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида тегишли тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлари ишини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлайди ва амалга оширилишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, уларни муҳокама қилишда ва (ялпи) мажлисларда қабул қилишда иштирок этади;

номзодлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режалари билан боғлиқ материаллар тайёрланиши устидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури бажарилиши тўғрисида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларининг ҳар чораклик ҳисоботлари билан боғлиқ материаллар тайёрланишини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик тартиботини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинишини ташкил этади;

Аппарат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. АППАРАТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Аппарат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни пухта ишлаб чиқишни талаб қилиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси регламентларининг талаблари бузилган ҳолда келиб тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мониторингини амалга ошириш.

Аппарат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Аппарат:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли мониторинг олиб борилиши, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши талаб қилинадиган муаммоли масалалар сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ҳукумат томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек, киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини ҳамда қабул қилинган Ҳукумат қарорларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари"), шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.



4-БОБ. АППАРАТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


13. Аппаратнинг тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) аппарат бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили;

б) аппаратнинг таркибий бўлинмалари:

Бош вазирнинг котибияти;

Бош вазирнинг протокол хизмати;

Бош вазирнинг матбуот хизмати;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари;

Бош вазир маслаҳатчиларининг департаментлари;

Аппарат бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари котибиятлари;

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили котибияти;

Юридик таъминлаш бошқармаси;

Хўжалик фаолияти бошқармаси;

Умумий бўлим;

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими;

Назорат ва ижро интизоми бўлими;

Биринчи бўлим;

Кадрлар бўлими.

Аппаратнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.

14. Аппаратнинг таркибий бўлинмалари ўз фаолиятида бўйсунади:

а) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига:

Бош вазирнинг котибияти;

Бош вазирнинг протокол хизмати;

Бош вазирнинг матбуот хизмати;

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг котибияти;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

б) Бош вазирнинг ўринбосарлари ва Бош вазирнинг маслаҳатчиларига - Бош вазирнинг ўринбосарлари ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари котибиятлари;

в) аппарат бошқарувчисига:

аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари котибиятлари;

Юридик таъминлаш бошқармаси;

Хўжалик фаолияти бошқармаси;

Умумий бўлим;

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими;

Назорат ва ижро интизоми бўлими;

Биринчи бўлим;

Кадрлар бўлими.


15. Аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан, уларнинг ходимларининг функционал вазифалари эса, тегишли равишда, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.


16. Аппарат таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг котибияти фаолияти бир вақтнинг ўзида аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.



5-БОБ. АППАРАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Аппарат фаолиятини ташкил этишнинг

умумий масалалари


17. Аппарат фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига ва унинг Раёсати қарорларига, ушбу Низомга, Аппаратда иш юритиш бўйича йўриқномага, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, аппарат бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, таркибий бўлинмаларнинг иш режалари, уларнинг раҳбарлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.


18. Бош вазирнинг маслаҳатчилари уларнинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Бош вазирга таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, уларга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Бош вазир маслаҳатчилари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.


19. Аппарат бошқарувчиси:

аппарат фаолиятини ташкил этади ҳамда аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашни ташкил этиш масалаларида Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Бош вазирга: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун - Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари; Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари; имзолаш учун - Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари тўғрисида ахборот беради;

Бош вазир томонидан имзоланган Ҳукумат ҳужжатларига виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, таҳлилий материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини чуқур ва сифатли тайёрлаш мақсадида аппарат таркибий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши талаб этиладиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини Ҳукуматга киритишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида белгиланган талабларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари") давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан назорат қилиниши бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ижросини ташкил этиш бўйича Бош вазир номидан тайёрланган топшириқлар (резолюциялар), Бош вазир ўринбосарлари номига келиб тушган топшириқларни ижро этиш бўйича уларнинг номидан тайёрланадиган топшириқлар (резолюциялар) лойиҳаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ижросини ташкил этиш бўйича Бош вазир, унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган режалар-жадваллар лойиҳаларини келишади;

аппаратнинг ўзига бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари ва департаментлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва аппаратнинг бошқа таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан биргаликда котибият ва департамент мудирлари, котибият ва департамент мудирларининг ўринбосарлари, департамент бошлиқларининг ўринбосарлари, аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмалари бош мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;

аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади.

Аппарат бошқарувчиси Ҳукуматнинг ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


20. Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари кун тартиби ва материаллари шакллантирилишини таъминлайди;

аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлислари тайёрланиши ва ўтказилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларининг ҳар чораклик ҳисоботлари билан боғлиқ материаллар тайёрланишини таъминлайди;

Асосий мезонларда кўрсатилган мақсадли вазифалар ижроси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида ҳар чоракда кўриб чиқилишини ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг Асосий мезонларда кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ва уларга эришилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш бўйича аппарат таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилишида кўмаклашади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиши, келишилиши ва Вазирлар Маҳкамасига сифатли киритилишининг тизимли асосда танқидий таҳлилини ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, аппарат бошқарувчисига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши юзасидан аппарат таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

Юридик таъминлаш бошқармаси, Умумий бўлим, Назорат ва ижро интизоми бўлими, Биринчи бўлим ишини мувофиқлаштиради;

аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади.

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари Ҳукумат ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


21. Аппарат бошқарувчисининг ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари:

аппарат ходимларини иқтисодий ўқитиш режаларининг тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг ҳисоботлари жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодларни кўриб чиқишга тайёрлашни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ аппарат таркибий бўлинмаларида ижро интизоми талабларига риоя қилиш чора-тадбирларини кўради;

аппаратда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

аппаратда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва аппарат бошқарувчисига киритади ҳамда чора-тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари"), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ аппаратнинг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганишни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомининг ҳолати тўғрисида материаллар тайёрланишини таъминлайди;

аппаратда кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими ва Кадрлар бўлими ишини мувофиқлаштиради;

аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади.

Аппарат бошқарувчисининг ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари Ҳукумат ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


22. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади, шунингдек, Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланади.


23. Аппарат таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.



§ 2. Аппарат ишини режалаштириш ва ташкил этиш


24. Аппаратнинг иши Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган вазифалар асосида шакллантирилган Вазирлар Маҳкамасининг, котибиятлар, департаментлар ва аппарат таркибий бўлинмаларининг ярим йиллик иш режаларига, шунингдек, аппарат ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.

25. Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси қуйидаги талаблардан келиб чиқиб шакллантирилади:

иқтисодиёт тармоқларида, соҳаларида ва ижтимоий соҳада, шунингдек, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолатини танқидий ва тизимли таҳлил қилиш;

ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган сабаблар ва муаммоларни тизимли таҳлил қилиш;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ва истиқболли вазифаларни амалга ошириш бўйича чуқур ишлаб чиқилган ва асослантирилган таклифларни тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиш.


26. Аппарат таркибий бўлинмаларининг иш режалари Вазирлар Маҳкамасининг Иш режаси асосида ишлаб чиқилади ва тегишли равишда Бош вазирнинг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси ёки аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


27. Аппарат таркибий бўлинмаларининг ходимлари шахсий иш режаларини аппарат таркибий бўлинмаларининг тасдиқланган иш режалари асосида тузадилар.

Ходимларнинг шахсий иш режалари аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.



§ 3. Иш юритиш


28. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига келиб тушган, шу жумладан, давлат сирларини ташкил қилувчи маълумотларни ўз ичига олган хат-хабарлар тегишли равишда аппаратнинг Умумий бўлимида ёки Биринчи бўлимида рўйхатдан ўтказилади.

Хат-хабарларни рўйхатдан ўтказмасдан туриб қабул қилишга йўл қўйилмайди.


29. Вазирлар Маҳкамасига киритилган, ҳал этилиши Бош вазир ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Бош вазирга унинг Котибияти мудири, зарурат бўлганда, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ва аппарат бошқарувчиси томонидан ахборот берилади.


30. Аппаратга келиб тушган хат-хабарларни ҳисобга олиш ва уларнинг ўтиши ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



§ 4. Ижро интизомини таъминлаш


31. Аппаратда ижро интизоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таъминланади.


32. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг Раёсати қарорлари ижросини ва амалга оширилиши устидан назоратни ташкил қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


33. Ҳужжатлар билан ишлаш ва аппарат таркибий бўлинмалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


34. Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ҳукумат ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларининг баённома топшириқлари бажарилишининг мониторинги тизимли асосда олиб борилади.



§ 5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлашни

ташкил этиш


35. Аппаратда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Аппаратда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими томонидан таъминланади.


36. Аппаратга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг мониторинги ва таҳлили ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


37. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг аппаратнинг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш йўли билан таъминланади.



§ 6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини

молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш


38. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига мувофиқ, шунингдек, илғор хорижий тажрибани пухта ўрганган ҳолда амалга оширилади.


39. Аппаратда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказиш биринчи босқичда - тегишли таркибий бўлинма томонидан, иккинчи босқичда - Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти томонидан амалга оширилади.

40. Аппаратда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Юридик таъминлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, уларга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек, ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


41. Аппаратда лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда тегишли хулоса берилган ҳолда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



§ 7. Ўзбекистон Республикаси қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари

лойиҳаларини тайёрлаш


42. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


43. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва эълон қилиш ушбу Низомга 9 ва 10-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


44. Бош вазир (Вазирлар Маҳкамаси мажлислари) томонидан маъқулланган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари (индивидуал ҳужжатлардан ташқари) лойиҳалари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига мувофиқ киритилади.


45. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилиши талаб қилинмайдиган ҳужжатлари Бош вазир томонидан имзоланади.


46. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари улар келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритилади.

Аппарат бошқарувчиси келишилган лойиҳани кўриб чиқади ва у тўғрисида Бош вазирга ахборот беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари Бош вазир томонидан имзоланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжати лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилган тақдирда лойиҳа уч кун муддатда қайта ишланиши ва кейинчалик белгиланган тартибда ахборот берилиши керак.


47. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилган Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари, агар бошқача муддатлар белгиланмаган бўлса, икки кун муддатда аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмалар ёки ташкил этилган комиссиялар (ишчи органлар) томонидан қайта ишланади, Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади ҳамда белгиланган тартибда ахборот бериш учун тақдим этилади.



§ 8. Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси

Раёсати мажлисларини тайёрлаш


48. Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислик қилади.


49. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.


50. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакилларини жалб этган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосари ёки Бош вазирнинг маслаҳатчиси, аппарат бошқарувчиси, аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари раҳбарлигида Раҳбариятнинг топшириғига асосан мажлисининг мазмун қисмини тайёрлаш учун масъул бўлган тегишли аппарат таркибий бўлинмаси амалга оширади. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.


51. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида иштирок этадиган мансабдор шахсларнинг рўйхатлари Бош вазир ва аппарат бошқарувчиси билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Мансабдор шахсларнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида иштироки аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади.


52. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида зарурат бўлганда Конституциявий суд раиси, Бош прокурор, Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталарининг раислари таклиф этилиши мумкин. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.


53. Зарурат бўлганда, Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ҳукуматнинг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.


54. Вазирлар Маҳкамасининг доимий ишлайдиган органи сифатидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси киради.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ва Бош вазир билан келишиш аппарат бошқарувчиси томонидан таъминланади.

Бош вазир котибияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг ишчи органи ҳисобланади.


55. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш масалалари ва Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар киритилади, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.


56. Бош вазир ва унинг ўринбосарлари раислигидаги йиғилишларни тайёрлаш ва ўтказиш, ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича баённома қарорларини тайёрлаш ва имзолаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


57. Бош вазирнинг ўринбосарлари ҳузурида йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



§ 9. Аппаратда кадрларни танлаш, келишиш,

тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш


58. Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида тегишли лавозимларга номзодларни танлаш, қоида тариқасида, ходимларнинг амалдаги таркиби, тасдиқланган кадрлар захирасига киритилган номзодлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари орасидан амалга оширилади.

Тегишли лавозимларга номзодларни танлаш ва тавсия этишда, қоидага тариқасида, камида уч нафар мутахассиснинг номзодлари тақдим этилади.


59. Номзодларни бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва аппарат бошқарувчиси билан дастлабки келишиш номзодга маълумотнома-объективка ва таркибий бўлинма раҳбарининг ёзма тавсияномаси тақдим этилган ҳолда аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан таъминланади.


60. Тавсия этиладиган номзодларнинг ҳужжатлари илова қилинган ҳолда келишиш якунлари бўйича аппарат бошқарувчиси томонидан Бош вазирга ахборот берилади. Бош вазир томонидан маъқулланган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиш учун Кадрлар бўлимига ва Биринчи бўлимга берилади.


61. Ўрганиш натижалари бўйича таркибий бўлинма раҳбари томонидан Кадрлар бўлими билан биргаликда тавсия қилинган номзодларга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш таъминланади.


62. Тайёрланган ҳужжатлар асосида, зарурат бўлганда, бажариладиган функционал вазифалар мавзуси бўйича тавсия этиладиган номзодлар томонидан ахборот (маълумотнома) тайёрланган ҳолда тегишли Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси ва аппарат бошқарувчиси тавсия этилган номзодлар билан суҳбат ўтказади.


63. Суҳбат якунлари бўйича Бош вазир номига тегишли Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси ва аппарат бошқарувчисининг аппаратнинг таркибий бўлинмасида тегишли лавозимга номзодни тавсия қилиш тўғрисида белгиланган шакл бўйича қўшма тақдимномаси киритилади.


64. Тақдимномани кўриб чиқиш якунлари бўйича Бош вазир томонидан маъқулланган тақдирда тавсия этиладиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида келишилиши лозим.


65. Кўриб чиқиш якунлари бўйича тавсия қилинадиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида:

маъқулланганда - ходимни тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши имзоланади;

рад этилганда - материаллар Кадрлар бўлимига қайтарилади.


66. Аппаратда кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига, Кадрлар бўлими мудирига ва Биринчи бўлим мудирига юкланади.


67. Бош вазир маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Президенти билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


68. Аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, котибият ва департамент мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, департамент бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлим мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, шўъба мудирлари, хизматлар мудирлари (матбуот котиби) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

69. Бош мутахассислар, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёрдамчилари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

70. Инспекторлар ва бошқа техник ходимлар белгиланган тартибда аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


71. Мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар талабларидан келиб чиқиб, аппаратнинг масъул ходимларини уларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш юзасидан аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



§ 10. Аппарат ходимларини стажировкадан

ўтказиш ва малакасини ошириш


72. Аппаратда кадрлар захирасини шакллантириш учун мутахассисларни стажировкадан ўтказиш тартиби аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан белгиланади.


73. Аппаратда стажировкага жалб этиш учун таркибий бўлинмалар аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимларидан орасидан номзодлар рўйхатини шакллантиради. Номзодларнинг шакллантирилган рўйхати бўйича аппарат бошқарувчисига ахборот берилади ва у билан келишилади.


74. Шакллантирилган рўйхатлар асосида стажировканинг аниқ муддати кўрсатилган ҳолда стажировкаларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.


75. Мутахассисларни стажировкадан ўтказиш қуйидаги тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади:

мутахассисларни аппаратда ишни ташкил этиш асослари билан таништириш;

мутахассисларни ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини, шу жумладан, Бош вазирнинг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари кўриб чиқиши учун киритиладиган ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ишига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга жалб этиш;

мутахассисларни хизмат сафарларига чиққан ҳолда аппарат ходимлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мақсадли ўрганиш ишига жалб қилиш.


76. Аппарат ходимларининг малакасини ошириш мавзули семинарлар, курслар, "давра суҳбатлари" ўтказиш, иқтисодий ўқитишни ташкил этиш ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг маърузаларини эшитиш йўли билан амалга оширилади.


77. Аппарат ходимларини иқтисодий ўқитишни ташкил этиш ва уларнинг маърузаларини эшитиш аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланадиган ярим йиллик жадваллар асосида амалга оширилади.



§ 11. Аппарат ходимларининг хизмат

сафарларини ташкил этиш


78. Аппарат ходимларининг чет элга хизмат сафарларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.


79. Хизмат сафарлари Вазирлар Маҳкамаси, таркибий бўлинманинг иш режаларига ва аппарат ҳар бир ходимининг индивидуал (шахсий) иш режасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари асосида ташкил этилади.


80. Хизмат сафарлари:

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, аппарат бошқарувчисининг хизмат сафарлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти;

Бош вазир маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили, аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, аппарат масъул ходимларининг хизмат сафарлари - Бош вазир билан келишган ҳолда амалга оширилади.


81. Хизмат сафарига юборишда белгиланган жой (давлат, халқаро ташкилот, нодавлат тузилма ёки бошқа ташкилот), хизмат сафарининг мақсади, хизмат сафарида бўлиш вақти, учрашувлар ва музокаралар режаси, ҳал этилиши ёки ўрганилиши керак бўлган масалалар рўйхати, хизмат сафарининг мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда режа-топшириқ тайёрланади.

Хизмат сафарининг режа-топшириғи аппарат таркибий бўлинмасининг тегишли раҳбари томонидан тасдиқланади.


82. Хизмат сафарларига юборилаётган аппарат ходимлари:

тасдиқланган режа-топшириқ зарур тарзда бажарилишини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатлари ҳимоя қилиниши ва илгари сурилишини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикасини муносиб ифодалашга;

расмий ва норасмий тадбирлар ўтказилиши давомида умум қабул қилинган хулқ-атвор (одоб-ахлоқ) қоидаларига риоя қилишга;

ўзи бўлиб турган мамлакатнинг қонунчилигига риоя қилишга;

хизмат сафарининг мақсад ва вазифалари самарали амалга оширилишини таъминлашга;

миллий манфаатлардан келиб чиқиб тадбирларнинг мақсад ва вазифаларига эришиш учун хизмат сафарида бўлган вақтдан самарали фойдаланишга мажбурдир.


83. Аппарат ходимлари хизмат сафари якунлари бўйича унинг натижалари тўғрисида тегишли раҳбарга шахсан ахборот берадилар ва бажарилган ишлар тўғрисида ёзма ҳисобот тақдим этадилар.

Хизмат сафарлари якунлари бўйича ёзма ҳисоботлар аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмасида сақланади.



§ 12. Аппаратни молиялаштириш ва моддий-техник

таъминлаш, шунингдек, аппарат ходимларини

моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари


84. Аппарат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг бириктирилган контингенти учун белгиланган тартибда ва ҳажмларда кафолатланган тиббий ва санатор-соғломлаштириш ёрдамидан фойдаланадилар.


85. Аппарат ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Аппарат ходимлари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, аппаратда амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.

Аппаратда ишланган даври ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

Аппаратда иш фаолияти даврида ҳарбий ва махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича кўзда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг амалга оширилади.


86. Аппарат ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



§ 13. Аппарат ходимларининг жавобгарлиги


87. Аппарат ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя қилишлари керак.


88. Аппарат ходимлари:

"Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз фаолиятининг асосий мезони сифатида амалга оширилишини таъминлашга;

ўз фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий интизом, шахсий жавобгарлик асосида ташкил этишга;

ўз функционал мажбуриятларини виждонан, юқори профессионал даражада бажаришга;

ижро интизомига сўзсиз риоя қилишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва сифатли экспертизадан ўтказилишини таъминлашга;

иш юритишда ва ҳужжатлар билан ишлашда маданиятнинг юксак савиясини намоён қилишга;

профессионал даражаси ва ишчанлик фазилатларини доимо ошириб боришга мажбурдир.


89. Аппарат ходимларининг айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорининг 8-бандида ва Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 10 майдаги 264-сон қарорида белгиланган тартибда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси бўйича ўтказилган мақсадли ўрганилиши натижалари бўйича амалга ошириладиган ижро интизомини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш асосида белгиланади.


90. Ушбу Низомга 11-иловада келтирилган содир этилган айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун аппарат ходимларига нисбатан ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ рўйхат бўйича интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Айбли хатти-ҳаракатларни (ҳаракатсизлик) содир этган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


91. Аппарат ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклиф:

унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклиф киритилган ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилинишини;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ўз вақтида бажарилиши таъминланмаганлиги, ижро ва назоратни ташкил этишнинг паст даражаси таҳлил қилинишини ўз ичига оладиган хизмат текширувлари натижалари асосида чиқарилади.


92. Интизомий жазо чоралари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва муддатларда қўлланилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


93. Аппаратни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Аппаратга келиб тушган хат-хабарларни

ҳисобга олиш ва уларнинг ўтиши

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари



1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш.


2. Ҳисобга олиш карточкаларини икки нусхада расмийлаштириш.

Тушган кунида


2-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Хат-хабарларни Бош вазир, унинг ўринбосари ва маслаҳатчилари котибиятларига, аппаратнинг таркибий бўлинмаларига юбориш.


Тушган кунида


3-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмалари

1. Хат-хабарларни кўриб чиқиш.


2. Ижро этиш муддатларини белгилаган ҳолда резолюцияларни тайёрлаш.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган тақдирда - юборувчига қайтариш.


3. Раҳбариятга ахборот бериш ва ҳужжатларни пухта ишлаш учун инспекторларга бериш.

Белгиланган муддатларда


  

4-босқич

Инспектор

Хат-хабарларни рўйхатдан ўтказиш, зарурат бўлганда кўпайтириш, аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаларига юбориш.

Бир соат мобайнида

5-босқич

Мутахассис

1. Масалани ўрганиш, аниқ чораларни (тадбирларни) белгилаш, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакилларини жалб этган ҳолда муҳокама қилиш.


2. Топшириқлар ижросини ташкил этиш.


3. Ўз вақтида ижро этилиши учун шахсий масъулият чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда


6-босқич

Мутахассис

Топшириқлар ижроси натижалари бўйича раҳбариятга маълумот (ахборот) тайёрлаш (зарурат бўлганда олувчининг жавоби лойиҳаси билан).

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмалари

Назоратдаги топшириқлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятини хабардор қилиш.

Ҳар куни, ҳар ойда, ҳар чоракда






8-босқич

Инспектор

1. Назоратдан чиқариш.

2. Ишлар номенклатурасига мувофиқ ҳужжатларни шакллантириш.

Белгиланган муддатларда











Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари

ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган

баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида

ўтказилган мажлислар баённомалари, Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрациясининг топшириқлари,

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорлари

ва топшириқлари ижросини ва амалга оширилиши

устидан назорат қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Бош вазир котибияти

Ҳужжатни имзоланган топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси билан биргаликда Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (1 ва 3-картотекалар).

Топшириқ (фишка) имзолангандан кейин 30 дақиқа мобайнида

Умумий бўлим

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва мажлислари баённомаларини, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаларини Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (2-картотека).

Ҳужжат олингандан сўнг

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар, топшириқлар ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида


3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

1-сон назорат картотекаларини расмийлаштириш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида


4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ҳужжатни топшириқ (фишка) ва 1-сон назорат картотекасини ижросини ташкил этиш учун Бош вазирнинг ўринбосарлари ёрдамчиларига, аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо чектирган ҳолда бериш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида



5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Назорат ҳужжатларининг ижрочилари билан биргаликда ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-сон картотекалар бажарилишини таҳлил қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.


Ҳар куни

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-сон картотекалар бажарилиши ҳолатини мутахассислар ва котибиятлар мудирлари иштирокида Аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(чоршанба кунида)

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-сон картотекалар бажарилиши ҳолатини котибиятлар мудирлари иштирокида Аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(жума кунида)


8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-сон картотекалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилиш учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар ҳафта душанба куни

9-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Аппарат таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида 1, 2 ва 3-сон картотекаларнинг ижро этилмаган назорат топшириқларини назоратдан олиш.


Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишига кўра

10-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Кейинги ойда ижро этилиши керак бўлган назорат ҳужжатлари ва 1, 2 ва 3-сон картотекалар топшириқлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.


Ҳар ойнинг 25-санасида











Низомга

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий

бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва

ижро интизоми ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режасига киритиш.

Декабрь, июнь



3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Аппарат таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш бўйича материалларни (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадвал ва шу кабиларни) тайёрлаш.

Иш режасига мувофиқ



4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни Аппарат бошқарувчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ


5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш.

Иш режасига мувофиқ


6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бу ҳақда Бош вазирни, Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларини, Аппарат бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.

3 кун мобайнида

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Аппарат бошқарувчисининг топшириқларини аппарат таркибий бўлинмаларига етказиш.

Бир кун мобайнида

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Аппарат бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш.

Ҳ ар куни













Низомга

4-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида

ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг

ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь


2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига киритиш.


Декабрь, июнь

3-босқич


Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ҳолати бўйича материаллар тайёрлаш (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадваллар ва шу кабилар).

Иш режасига мувофиқ

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ





5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш.

Иш режасига мувофиқ

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда



7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар чоракда

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баённомаси бажарилиши ҳолати мониторингини амалга ошириш.

Ҳар куни











Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Аппарат таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда - Бўлим) иш режасига киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар

Аппарат таркибий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

4-босқич

Аппарат раҳбарияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таҳлилий маълумотномаларни кўриб чиқиш учун Аппарат раҳбариятига тақдим қилиш, тегишли таркибий бўлинмаларнинг ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириқларини тайёрлаш.

Аппарат раҳбарияти тавсия қилган ҳолларда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида ёки селектор йиғилишида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Бир ҳафта муддатда



Ҳар чоракда


5-босқич

Таркибий бўлинмалар

Таркибий бўлинмаларда аппарат раҳбариятининг топшириқларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирлар режаларини қабул қилиш.

Топшириқда кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Қабул қилинган тадбирлар режаларининг аппарат таркибий бўлинмаларидаги ижроси ҳолати устидан назорат қилиш.

Тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда













Низомга

6-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда - Бўлим) иш режасига киритиш учун таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ҳамда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида, ҳудудий бўлинмаларида ва идоравий мансуб ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

4-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида муҳокама қилиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни муҳокама қилиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юбориш.

Ҳар чоракда





Уч кун муддатда





5-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама қилиш.

Баённомада кўрсатилган муддатларда


 

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Аппарат таркибий бўлинмалари

Қабул қилинган тадбирлар режасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Баённомада ва тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда














Низомга

7-ИЛОВА



Ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга

солиш таъсирини баҳолаш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда

тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.


2. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини дастлабки тарзда баҳолаш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

  

2-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи







Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2. Лойиҳани вазирлик ва идораларнинг эътирозлари, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда пухта ишлаш.


3. Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш ва унга виза қўйиш, лойиҳага фикр-мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - хулоса тайёрлаш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд лойиҳа тайёрланишига кўра


3-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот - ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд лойиҳа тайёрланишига кўра

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.


3. Лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол


Лойиҳа бўйича экспертлик ишлашидан сўнг

5-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга ошириш.


2. Лойиҳани аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаси билан биргаликда пухта ишлаш.


3. Лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида (лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида)

6-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳани келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига киритиш.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилганидан сўнг дарҳол

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан

кейин тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг олти ой ўтгач у бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2. Таклифларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига киритиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича тадбирларни Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

2-босқич


Юридик таъминлаш бошқармаси


1. Тартибга солиш таъсири баҳоланиши лозим бўлган масалаларни шакллантириш.


2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.


3. Масъул вазирлик ва идораларга баҳолаш ўтказилиши ҳақида билдиришнома юбориш.


Бир кун муддатда




Икки кун муддатда



Баҳолаш ўтказилишидан 10 кун олдин

3-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилаётган тадбир тўғрисидаги ахборотни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда таҳлил қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тузатишлар киритиш ёхуд ҳужжатни ёки унинг таркибий қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш юзасидан асослантирилган таклифларни ўз ичига оладиган хулоса тайёрлаш.

Белгиланган муддатларда




10 кун муддатда






Баҳолашдан кейин бир кун муддатда



4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулосани пухта ишлаш.


2. Хулосани тегишли материалларни илова қилган ҳолда кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун аппарат бошқарувчисига киритиш.


3. Зарур ҳолларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар базасини юритиш.

1 кун муддатда


Ҳужжат ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол



Кўрсатмага асосан



Доимий





Низомга

8-ИЛОВА



Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

маҳаллий ижро  этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Қонун лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида


Лойиҳа тайёрланишига кўра




2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.

7 кун муддатда




3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан сўнг




4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун муддатда




5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим


Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда - таркибий бўлинма) бериш.


Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол




2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.


Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол


2 кунлик муддатдан кечикмай




3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.


1 кун мобайнида


Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг





4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.


3 кун муддатда




5-босқич

Таркибий бўлинма


1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол




6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра




7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра



8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол


Доимий




9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.


2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда - улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда


10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани келишилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.


Лойиҳа тушган кунда дарҳол



11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқишига киритиш учун лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.


2. Лойиҳа ва ҳужжатлар тўплами бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда - пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда, ташкил этиш.

3 кун мобайнида





12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.


Лойиҳа тақдим этилишига кўра



13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш ҳамда лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш масаласини келишиш.


4. Бош вазир розилик берган тақдирда - лойиҳани кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра


14-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили

1. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилган лойиҳа бўйича материалларни тарқатиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун лойиҳа бўйича зарур материалларни тайёрлаш.

1 кун муддатда


15-босқич

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

Лойиҳани кўриб чиқиш ва унинг натижаси бўйича лойиҳани маъқуллаш ёхуд қўшимча равишда пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш.

Ҳар ҳафта

(қоидага кўра, душанба куни)



16-босқич

Таркибий бўлинма


Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

1. Лойиҳа маъқулланган тақдирда - уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун тайёрлаш.



2. Лойиҳа бўйича материаллар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун




17-босқич

Аппарат бошқарувчиси

Лойиҳа бўйича материалларни имзолаш учун Бош вазирга киритиш.


Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун


18-босқич

Бош вазир

Лойиҳани Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун кузатув хатини имзолаш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун


19-босқич

Таркибий бўлинма


Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

Лойиҳанинг:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, комиссиялари, фракцияларида ва мажлисида;

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари, комиссияларида ва ялпи мажлисида ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

  

Изоҳ. Белгиланган тартибда киритилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаш, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисининг қарори бўйича йўл қўйилади.






Низомга

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш

ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

  

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра





2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.

1 кун мобайнида





3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг





4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

1 кун мобайнида





5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда - таркибий бўлинма) бериш.

Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол





2-босқич


Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол


2 кунлик муддатдан кечикмай





3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида


Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг




4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.


3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун муддатда





5-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол





6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг

ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра



7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра





8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол



Доимий





Низомга

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш,

келишиш, имзолаш ва эълон қилиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи

- ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) тайёрлаш.


2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.


3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.


4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида


Лойиҳа тайёрланишига кўра





2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.


3. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда - тегишли хатни тайёрлаш.

3 кун мобайнида


2 кун мобайнида





3-босқич


Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг





4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун мобайнида





5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда - таркибий бўлинма) бериш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол





2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.


2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.


3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда - лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол


2 кунлик муддатдан кечикмай





3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.


2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.


3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида


Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг




4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.


3. Зарурат ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида





5-босқич

Таркибий бўлинмалар

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.


2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертизадан сўнг дарҳол





6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра





7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.


4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра





8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим


1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳалар ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол


Доимий





9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.


2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда - улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда





10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.


2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол





11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани ахборот бериш учун тайёрлаш.


2. Лойиҳа бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.


3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда - пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда, ташкил этиш.

1 кун мобайнида





12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда - лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра





13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.


2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.


3. Эътирозлар бўлмаганда - лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш.


4. Лойиҳани Бош вазирга имзолаш учун киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра






14-босқич

Бош вазир

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатини имзолаш.

Лойиҳа киритилишига кўра





15-босқич

Таркибий бўлинма


Умумий бўлим,

Биринчи бўлим

1. Имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш.


2. Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини давлат органлари ва бошқа ташкилотларга жўнатиш. Заруратга кўра Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини расмий манбаларда эълон қилиш, шу жумладан, имзоланган ҳужжатни Адлия вазирлигига юбориш.

Ҳужжат имзоланган кунда

   

Изоҳ. Белгиланган тартибда киритилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаш, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисининг қарори бўйича йўл қўйилади.






Низомга

11-ИЛОВА



Содир этилганлиги учун интизомий жазо

чоралари қўлланиладиган Аппарат ходимларининг

айбли ҳаракати (ҳаракатсизлиги)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилишига қуйидагилар тегишлидир:


I. Ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда:

муддатларнинг бузилиши, ёзма ва оғзаки топшириқлар, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари сифатсиз ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига сифатсиз тайёрланган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжат лойиҳасини киритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш муддатлари бузилиши (келишиш муддатлари асоссиз равишда орқага сурилиши) ёки қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжат лойиҳаси келишилиши;

Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ҳужжат лойиҳаси сифатсиз иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳамда асосланмаган хулосалар ва таклифлар берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш муддатларининг бузилиши (киритиш муддатлари асоссиз равишда орқага сурилиши);

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқишда тайёрлаш муддатлари ва кўриб чиқиш муддатлари бузилиши;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ҳужжат лойиҳаси сифатсиз иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, асосланмаган хулосалар, таклифлар берилиши ва келишишнинг асосланмаган орқага сурилиши;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси томонидан ҳужжат лойиҳаси вазирликка ва идорага (лойиҳа ташаббускорига) асоссиз қайтарилиши ёки уни қайтариш муддатининг бузилиши;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган сифатсиз тайёрланган ҳужжат лойиҳасини қайтармаслик ёки қайтаришнинг белгиланган муддати бузилиши;


II. Қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари амалга оширилиши устидан ижро ва назоратни ташкил этишда:

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари амалга оширилиши устидан ижро ва назоратни ташкил этишнинг паст сифати;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари талаблари бажарилмаслиги ёки ўз вақтида бажарилмаслиги;

хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари пасайишига йўл қўйилиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлари тизимли ва мунтазам равишда бузилиши, шунингдек, уларни кўриб чиқишдаги расмиятчилик.






Низомга

12-ИЛОВА



Айбли ҳаракатга (ҳаракатсизликка) йўл қўйилганлиги

учун мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган

интизомий жазо чоралари

ТУРЛАРИ


1. Йўл қўйилган айбли ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораларининг қуйидаги турлари қўлланилиши мумкин:

ҳайфсан;

лавозим маошининг эллик фоизи миқдорида жарима;

меҳнат шартномасини тўхтатиш (лавозимдан озод қилиш).


2. Мансабдор шахсга нисбатан жарима тарзидаги интизомий жазо чораларини қўллашда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг муддатлари бузилганлиги учун (келишиш муддатлари асоссиз орқага сурилганлиги) - лавозим маошининг 10 фоизигача миқдорда жарима;

ҳужжатлар лойиҳаларининг паст сифати ва қонун ҳужжатларига номувофиқлиги, шунингдек, сифатсиз иқтисодий-молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги, асосланмаган хулосалар ва таклифлар берилганлиги учун - лавозим маошининг 20 фоизигача миқдорда жарима;

ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддатлари бузилганлиги учун (киритиш муддатларининг асоссиз орқага сурилиши) - лавозим маошининг 10 фоизигача миқдорда жарима;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрлаш муддатлари ва кўриб чиқиш муддатлари бузилганлиги, сифатсиз иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги, асосланмаган хулосалар берилганлиги ва келишиш муддатлари асоссиз равишда орқага сурилганлиги учун - лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда жарима;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси томонидан ҳужжатнинг лойиҳаси вазирлик ва идорага (лойиҳа ташаббускорига) асоссиз қайтарилганлиги ёки қайтариш муддатлари бузилганлиги учун - лавозим маошининг 20 фоизгача миқдорда жарима;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган сифатсиз тайёрланган ҳужжат лойиҳаси қайтарилмаганлиги ёки қайтаришнинг белгиланган муддати бузилганлиги учун - лавозим маошининг 10 фоизигача миқдорда жарима;

қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириқлари ижроси ташкил этилиши ва амалга оширилиши устидан назорат қилишнинг паст сифати учун - лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда жарима;

қонун ҳужжатлари талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириқлари бажарилмаганлиги ёки ўз вақтида бажарилмаганлиги учун - лавозим маошининг 50 фоизигача жарима солинади ёки шахснинг эгаллаб турган лавозимда бўлишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритилади;

хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари пасайишига йўл қўйилганлиги учун - лавозим маошининг 20 фоизигача миқдорда жарима;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлари тизимли ва мунтазам равишда бузилиши, шунингдек, уларни кўриб чиқишдаги расмиятчилик - лавозим маошининг 20 фоизигача миқдорда жарима.

Жариманинг умумий суммаси бир ойда лавозим маошининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.






Низомга

13-ИЛОВА



Айбли ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган

мансабдор шахсларга нисбатан интизомий

жазо чораларини қўллаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари





1-босқич

Аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Айбли ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахсга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш муддати.

  

Ҳужжат лойиҳаси киритилгандан кейин 2 кун ичида





2-босқич

Аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига, Бош вазирнинг маслаҳатчисига, аппарат бошқарувчисига мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш таклифини киритиш.

Хизмат суриштируви тугаллангандан кейин бир кун муддатда





3-босқич

Бош вазирнинг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси

Бош вазирга мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.

Таклифлар киритилгандан кейин бир кун муддатда





4-босқич


Бош вазир

1. Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.


2. Бош вазир томонидан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши.

Раҳбариятнинг хоҳишига кўра



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 март





















































Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск