Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва назорат қилиниши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2019 й. ПФ-5690-сон "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.03.2019 й.

N ПФ-5690



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлимини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек прокуратура органларига хос бўлмаган вазифа ва функцияларни чиқариб ташлаш йўли билан уларнинг фаолиятини оптималлаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 апрелдан:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) томонидан амалга оширилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятини таъминлашда иштирок этади.


2. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг ишлаш имкониятини таъминловчи ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг беғараз ўтказилишини;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.


3. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида:

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;

назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўриб чиқади ва уларнинг асослилигини ўрганади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишга розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини узайтириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳисоб ва ҳисобот юритилишини, шунингдек ушбу соҳада назорат қилувчи органларнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлайди;

назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасидаги қонунчилик нормалари қўлланилиши юзасидан маслаҳат ёрдамини кўрсатади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги норматив базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади.


4. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими тугатилсин.

5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини;

470 таси - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларини тўлдириш учун йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда:

зиммаларига юклатилган хизмат мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажаришга қодир юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, юқори интеллектуал қобилият ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимларни танлаб олишда рақобат муҳитини таъминловчи кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқлаш учун киритсин;

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва прокуратура органлари ходими деган юксак номга нолойиқ шахсларни аниқлаш, уларни зудлик билан прокуратура органлари тизимидан бўшатиш механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда прокуратура органларининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқсин;

прокуратура органларига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни улар фаолиятига ҳар томонлама ва тўлиқ жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, заруратга кўра, ўз девонининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур молиявий, моддий-техник ва транспорт масалалари ҳал этилишини таъминласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти қонунийлиги кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом амал қилади.


9. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситаларининг, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер техникаларини белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ўтказилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг қўшимча жорий этилаётган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        











     

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

      
















































































Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари - девон раҳбари


      

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари  ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

      



















































Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

6




Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шўъбаси

5


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг худудий шўъбалари

70

































Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш шўъбаси

3




Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шўъбаси

5































...
Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск