Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/7-сон "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.03.2019 й. 2687-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2019 й.

N 2687-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.03.2019 й.

N 5/7


ҚАРОРИ



Юридик шахслар томонидан касса операцияларини

амалга ошириш қоидаларининг 13-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нақд пул қабул қилинганда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ҳамда кассир томонидан имзоланган, кассир штампи (штамп мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган касса кирим ордери ёки касса аппаратининг изи туширилган чипта (слип) пул топширган шахсга берилади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 254-модда











































Время: 0.2282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск