ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2019 й. 258-сон "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.03.2019 й.
N 258
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ
ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3775-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг таълим соҳаси учун рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
биринчидан, ўқув жараёнини такомиллаштириш, жумладан, Институтда педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш, янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари бўйича зарур ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабаларнинг вилоят ҳудудидаги тегишли таълим муассасаларида амалиёт ўташларини ташкил этиш, уларни қишлоқ ҳудудлардаги таълим муассасаларига жалб этиш;
иккинчидан, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш, жумладан, ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, талаба-ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружларидан ҳимоялаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим талабаларга кўмаклашиш, талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш;
учинчидан, илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш, бунда давлат илмий дастурлари доирасидаги лойиҳалар ва халқаро грантлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар томонидан юқори илмий-услубий, амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттирилишини фаоллаштириш, илмий иш билан шуғулланиш учун илмий-педагог ходимлар, докторантлар ва ёш изланувчиларга зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш;
тўртинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларига стажировка ўташ ва малака оширишга юбориш, профессор-ўқитувчиларнинг мустақил малака оширишлари учун етарли шарт-шароит яратиш;
бешинчидан, Институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.
2. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжлари ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли дастурларига мувофиқ Институтда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида Институт учун мақсадли таянч докторантура ва докторантура бўйича қабул квоталарини ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура, стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Чирчиқ шаҳар, Ломоносов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежи ҳамда Чирчиқ шаҳар, Бобур кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар тегишлича Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 28 мартдаги
258-сон қарорига
ИЛОВА
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика
институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 29 март