Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.2019 й. 252-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий

хизматлар агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларига амал қилади.


3. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Агентлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тузилмавий бўлинмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадилар.


6. Агентлик тузилмасига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар деб аталади);

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари (кейинги ўринларда - шуъбалар деб аталади);

уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитиция қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари;

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари;

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази.

Агентлик тузилмасига кирадиган ташкилотлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставларга мувофиқ амалга оширадилар.

Агентлик ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб - қувватлаш жамғармаси ва бюджетдан ташқари "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мавжуд.

Ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


7. Агентлик мустақил юридик шахс бўлиб, банк ҳисобрақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага эга.


8. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

муҳтож шахсларни протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига манзилли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ривожлантиришга оид давлат ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда иштирок этади;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдамнинг янги шакл ва механизмини татбиқ этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини реабилитация қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;


б) ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизматини бошқаради, ногиронлик ҳолати, динимикаси ва унга олиб келадиган омилларнинг тизимли таҳлилини ўтказади;

ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам чораларини амалга ошириш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ногиронлик белгилаш тартибини такомиллаштиришда иштирок этади;

ногиронлиги бўлган шахсларни якка тартибда реабилитация қилиш дастурлари бажарилишига ва ногиронлиги бўлган шахслар организми ҳаёт фаолияти ёки функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолашга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун инфратузилма ва жамоат транспорти объектларидан қулай фойдаланишни таъминлайдиган шаҳарсозлик соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этади;


в) тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига имтиёзлар, санаторий-курортда соғломлаштириш учун йўлланмалар, техник ва махсус реабилитация воситаларини тақдим этиш соҳаси фаолиятини мувофиқлаштиради;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги шакл ва механизмларини татбиқ этиш бўйича тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;

ижро этувчи ҳокимият органлари биргаликда ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ва давлат кўмагига муҳтож аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий - маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;

тиббий-ижтимоий муассасаларда яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил этади, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун маблағларни жалб этишга оид ишларда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этишга кўмаклашади;


г) муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни парваришлаш учун махсус ҳаракатланиш воситалари, мосламалари, бошқа реабилитациянинг техник воситаларига эҳтиёжни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқаришга буюртмалар беради;

ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларга протез-ортопедия ёрдамини ташкил этиш, вазирликлар, муассасалар ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича ишларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади;

ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди;

маҳаллий ишлаб чиқарилган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сифатини яхшилаш ва турларини кўпайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича чоралар кўради;


д) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш соҳасида:

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

реабилитация қилиш ва протезлаш марказларини замонавий диагностика, даволаш ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш орқали унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ногиронлиги бўлган шахсларни якка тартибда реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш тартиби, улар реабилитациясининг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;

одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича манзилли чораларни амалга оширади;

одам савдоси оқибатида жабрланган фуқароларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси ва кейинчалик ижтимоийлашуви бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилади.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича давлат ва бошқа ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш;

Агентлик ваколатига кирадиган ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар ва бошқа ахборотларни ўзга вазирлик, идора ва муассасалардан сўраш ва олиш;

тиббий-ижтимоий ёрдам бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда малакали ходимларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига таклифлар киритиш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида мақсадли давлат дастурларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

Агентликка юкланган вазифалар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат, лойиҳа ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

тиббий-ижтимоий ёрдам мутахассислари малакасини ошириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

тиббий-ижтимоий ёрдам муаммолари бўйича илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.


12. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


13. Агентлик бевосита Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.

Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.


14. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига тенглаштирилади.


15. Агентлик директори ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:

а) Агентлик фаолияти юзасидан умумий бошқарувни амалга оширади;

б) Агентлик ходимлари, ҳудудий бўлимлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

в) ҳудудий бўлимлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитади;

г) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига қуйидагиларни киритади:

Агентлик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари;

идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш тўғрисидаги тақдимномалар;

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тақдимномалар;

д) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, ўз ўринбосари, Агентлик, ҳудудий бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

е) ўз ваколати доирасида Агентлик фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Агентлик ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ж) Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

з) қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.


16. Агентлик директори бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини директор ўринбосари бажаради.


17. Агентлик ҳудудий бўлимларини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошқаради.


18. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофазаси бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.


19. Тиббий-ижтимоий хизмат ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Агентликка идоравий мансуб бўлган республика ташкилотлари раҳбарлари, Агентликнинг ҳудудий бўлимларига идоравий мансуб бўлган "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари раҳбарлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар раҳбарлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш вилоят марказлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади.



5-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ЎЗ ТУЗИЛМАВИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


20. Агентликнинг ўз ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


21. Агентлик марказий аппаратининг тузилмавий бўлинмалари, ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаган ҳолда:

топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларини умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўрадилар;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иштирокини ташкил этадилар, ҳимояга муҳтож фуқаролар тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 241-модда




















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск