ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 265-сон қарорига 12-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

12-ИЛОВА



Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар (кейинги ўринларда Жамоатчи инспектор деб аталади)фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Фаол фуқаролар ихтиёрийлик ва танлов асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашининг қарори билан жамоатчи инспекторлар этиб тасдиқланади. Фаолиятини намунали ташкил этган Жамоатчи инспекторлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Илмий-эксперт кенгаши қарори билан Бош жамоатчи инспектор деб эътироф этилиши мумкин ҳамда улар фаолияти ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

3. Агентлик жамоатчи инспекторлар фаолиятига услубий раҳбарлик қилади.

4. Жамоатчи инспектор ўз фаолиятини ихтиёрий равишда юритади ва қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРНИ

ТАНЛАШ ВА ТАСДИҚЛАШ


5. Жамоатчи инспектор бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашига (кейинги ўринларда МФЙ деб аталади) қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

паспорти нусхаси;

3х4 ўлчамда 2 та рангли фотосурат;

маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) нусхаси.

Бош жамоатчи инспектор мамлакатдаги барча маданий мерос объектлари бўйича жамоат назоратини амалга ошириши мумкин.

Жамоатчи инспектор бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси МФЙ йиғилишида ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

МФЙ йиғилиши баёнининг қарори билан жамоатчи инспектор этиб тасдиқланади ёки рад этилади.

МФЙ йиғилиши баёнининг қарорида жамоатчи инспектор фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудидаги аниқ бир моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектига бириктирилади.


6. Бир нафар жамоатчи инспекторни, қоида тариқасида, 2 тадан ортиқ моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига бириктирилишига йўл қўйилмайди, битта моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига 3 нафаргача жамоатчи инспектор бириктирилиши мумкин.


7. МФЙ раиси тегишли йўналтирувчи хат билан беш кун муддатда МФЙ йиғилишининг баёнидан кўчирма, жамоатчи инспекторнинг аризаси нусхаси, паспорти нусхаси, 3х4 ўламда 2 та рангли фотосурати ва маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) нусхасини Агентликнинг ҳудудий бошқармасига юборади.

8. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси унга ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан 10 кун муддатда жамоатчи инспекторга унинг ваколатини тасдиқловчи гувоҳнома тақдим қилади.

9. Жамоатчи инспектор гувоҳномаси уч йил муддатга берилади, унинг шакли ва тавсифи, ҳисобга олиниши Агентлик томонидан белгиланади.

10. Жамоатчи инспектор томонидан жиноят, моддий маданий мерос объектлари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилиши, унинг муомалага лаёқатсиз деб топилиши, шунингдек, жамоатчи инспекторнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги уни жамоатчи инспектор мақомидан маҳрум қилишга асос бўлади.


11. Жамоатчи инспектор уни жамоатчи инспектор этиб тасдиқланган МФЙга ўзига берилган ваколатларнинг ўзидан соқит қилиниши тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.


12. Жамоатчи инспектор гувоҳномаси ушбу низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган ҳолатларда, шунингдек, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайтариб берилиши керак.

13. Жамоатчи инспектор гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ушбу муддат жамоатчи инспектор томонидан берилган аризага мувофиқ МФЙ йиғилишига асосан бир йилга узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда жамоатчи инспекторга ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида белгиланган тартибда янги гувоҳнома берилади.



3-БОБ. ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


14. Қуйидагилар жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйишда иштирок этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бўйича маълумот ва бошқа материалларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни Агентликтнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиш ва нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг объектни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлашда қатнашиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати ҳамда уларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва фойдаланилиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларни хабардор қилиш.



4-БОБ. ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


15. Жамоатчи инспектор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб бориш;

моддий маданий мерос объектлари соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этиш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахслардан жамоатчилик назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва ахборотни сўраб олиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишда иштирок этиш;

тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;

аҳолининг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш,таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда иштирок этиш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

муҳим жамоат тадбирларидаги фаол иштироки ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид талаблар бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишдаги ва айбдорларни жавобгарликка тортишдаги кўмаги учун Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан рағбатлар олиш;

фуқаролар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилишига доир ва ташкилотлар фаолиятини ташқи кузатиб боришда аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда маълумотномалар ва ахборотлар тузиш;

жамоат назоратини амалга ошириш давомида ўлчов ўтказиш, намуналар олиш, схема ва чизмаларни чизиш, фото, видео тасвирга тушириш.

Жамоатчи инспектор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Жамоатчи инспектор қуйидагиларни бажариши шарт:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги унга маълум бўлиб қолганда бу ҳақда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларини хабардор қилиш;

жамоатчилик назоратини амалга оширишда моддий маданий мерос объектлари бўйича давлат назоратининг бошқа субъектларига кўмаклашиш;

моддий маданий мерос объектлари бўйича давлат назорат субъектларининг вазифаларини уларнинг ўрнига бажармаслик.

Жамоатчи инспекторнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.



6-БОБ. ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРНИНГ

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДАГИ

ИШТИРОКИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


17. Жамоатчи инспектор моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланганда маълумотнома ёки ахборот тузади, шахсий имзоси билан тасдиқлайди ҳамда аниқланган ҳолатни бартараф этиш учун тегишли давлат органларига, қоида тариқасида, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига киритилади.

18. Жамоатчи инспектор жамоат назоратини амалга ошириш давомида ўлчов ўтказган, намуналар олган, схема ва чизмаларни чизган, фото, видео тасвирга туширган бўлса, бу бўйича барча материалларни мурожаатига илова қилган ҳолда тақдим этади.


19. Жамоатчи инспекторнинг қонун ҳужжатлари бузилишига оид мурожаатлари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мажбурий тартибда давлат назорати шаклида текширилади, такрорий мурожаатлар бундан мустасно.

20. Жамоатчи инспекторнинг жамоат назоратини амалга ошириш натижалари бўйича йўллаган мурожаатлари (ахборотлари) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан алоҳида ҳисобга олиб борилади.

21. Жамоатчи инспектор мурожаатига (ахборотига) асосан давлат назорати шаклида текширилганда соҳага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аниқланса, жамоатчи инспекторлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади:

маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки суд ҳужжатига асосан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

жиноят аниқланса, қонунга мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорга асосан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида.

22. Жамоатчи инспекторни пул мукофоти билан Агентлик бошлиғининг буйруғига асосан тақдирланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель


















































Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск