ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 265-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос

вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг

Маданий мерос жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


3. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей қўриқхоналарига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоиз миқдори;

давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш ва чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори;

музей-қўриқхоналарда чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори ва давлат музейларида чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 10 фоиз миқдори;

маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, реализация қилиш учун давлат хизмати кўрсатиш, олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат, Миллий музей фондининг давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда унинг таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини чиқариш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат кадастрига киритиш ва чиқариш, тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома ва лицензия бериш, илмий-техник назорат қилиш, шунингдек, тарихий-маданий ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тегишли экспертизалари, реставратор-усталарга малака сертификати бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳалар, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш учун тўловлар;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар, шунингдек, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар;

ваколатли органлар томонидан Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва давлат музейлари, музей-қўриқхоналари фаолиятини, шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни текшириш натижалари бўйича аниқланган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.

4. Жамғарма маблағлари:

моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан, археология мероси объектлари, маданий бойликлар ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини муҳофаза қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини, археология ашёлари, миллий музей фондининг давлат каталоглари ва паспортларини юритиш;

музейлар фаолияти ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларни муҳофаза қилиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш;

экспертларни, жумладан, хорижий мутахассислар, Илмий-эксперт кенгаши, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, жамоатчи инспекторлар, Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун сарфланади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


5. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади. Агентлик директори Кенгаш раиси ҳисобланади.

Кенгаш Агентлик директорининг буйруғи билан камида етти нафар кишидан иборат таркибда тасдиқланади ва Агентлик директорининг ўринбосарлари, Агентлик марказий аппаратининг бошқарма, бўлим ҳамда Агентлик ҳудудий бошқармаларининг тегишли бошлиқларидан шакллантирилади.

Кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.


6. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда ёхуд зарур бўлганда навбатдан ташқари ўтказилади.


7. Кенгаш:

ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

ушбу Низомнинг 4-бандга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларни белгилайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

йил чораклари якунлари бўйича Жамғарманинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғармага халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзи), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари жалб этилишига кўмаклашади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


8. Агентликнинг Иқтисодий-таҳлил, молия ва бухгалтерия бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

9. Ишчи орган:

Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Молия вазирлигига келишиш учун киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тушумлар манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ҳамда харажатларининг асосий йўналишлари ҳисобини юритади;

ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБ,

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

11. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, тушумлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.


12. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Агентлик умумий мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади. Йиллик ҳисобот нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этлади.

13. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


14. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар тегишли ташкилотлар томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ўтказилади.

Жамғармага ажратмалар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъулият тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.


15. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Кенгаш Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель













































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск