Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Халқ таълими вазирлигининг 5-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 73-сон "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 18.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2019 й. 2691-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2019 й.

N 2691-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2019 й.

N 5-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2019 й.

N 73


ҚАРОРИ




Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг

уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва

қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ ва 30-сон қарори (рўйхат рақами 2691, 2015 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 346-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов





Қарорга

ИЛОВА



Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг

уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5 ва 11-бандлардаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 12-банддаги "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 14-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 17-банддаги "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 18-банднинг иккинчи хатбошиси "5-9-синфлар учун 10 соатни" деган сўзлардан кейин ", 10-11-синфлар учун 12 соатни" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 28-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 268-модда







































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск