язык интерфейса

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.04.2019 й. 2844-1-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.04.2019 й. 2844-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2019 й.

N 2844-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 25


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот

тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик

хулосаси"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 9 ноябрдаги 85-сон буйруғи (рўйхат рақами 2844, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 554-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг

миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот

тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик

хулосаси"га киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банднинг иккинчи хатбошисидан ", берилган лицензияга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тури" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширилган молиявий ҳисобот асосида ҳисобланган молиявий коэффициентлар ҳамда банкротлик аломатлари бўлганда мажбуриятларни қайтара олиш коэффициент кўрсаткичлари таҳлили;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 265-модда