ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирининг 04.03.2019 й. 30-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.04.2019 й. 2515-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2019 й.

N 2515-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.03.2019 й.

N 30


БУЙРУҒИ



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки  ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь)  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги

маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) "Лицензия тури, рақами ва берилган санаси" сатридан "тури," деган сўз чиқариб ташлансин;

"Телефон/факс, e-mail" сатридаги "/факс, е-mail" деган сўзлар ", электрон манзил,  веб-сайт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) I бобдан 03, 04 ва 07-сатрлар чиқариб ташлансин;


в) IV боб қўйидаги мазмундаги 27-1-сатр билан тўлдирилсин:

"

бошқа тижорат ташкилотлари


27-1



";

г) VI боб қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Кўрсаткичлар номи


Сатр

рақами


Ҳисобот йилида




сони,

жами


шундан аудиторлик хулосалар




ижобий

фикр

билди-

рилган


салбий

фикр

билди-

рилган


изоҳлар

билан

фикр

билди-

рилган


фикр

билдириш

рад этилган




1


2

3

4

5

6

7



Берилган аудиторлик хулосаларининг сони-жами


38








шу жумладан:



Х

Х

Х

Х

Х



мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича


39








ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича


40






";

     

д) "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Қоидаларда:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.

2. Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта ёки электрон алоқаси воситаси орқали ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади. III - VI бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.";


б) 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия рақами ва берилган санаси" сатрида олинган лицензиянинг санаси  ва рақами кўрсатилади;";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телефон, электрон манзил, веб-сайт" сатрида аудиторлик ташкилотининг алоқа телефони рақами, электрон почта манзили ва веб-сайти (мавжуд бўлса) кўрсатилади.";


в) 6-банддан "ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 10-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


д) 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. "Ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар)" жадвалида аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (1-устун), унинг ишга қабул қилинганлиги, аудитор лавозимига ўтказилганлиги ҳақидаги буйруқнинг рақами  ва санаси (2-устун), аудитор малака сертификатининг рақами ва берилган санаси  (3-устун), малака ошириш курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси (4-устун), мавжуд бўлганда халқаро бухгалтер сертификати бўйича маълумотлар (номи, рақами ва санаси) (5-устун) кўрсатилади.";


е) 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"27-1-сатрнинг (20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27 сатрлардан ташқари) 3 ва 4-устунларида мос равишда ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони  ва суммаси кўрсатилади:

активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 276-модда














































Время: 0.1501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск