Умная подшивка

2019 й. / СБХ, 15 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Қонунбузарликлар фош этилди



НИҚОБ ОСТИДАГИ "ИМПОРТ"

Божхоначилар 3,5 млрд сўмлик ТМБнинг

яширин айланмасига чек қўйишди


Давлат божхона хизмати органлари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Натижада давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлашга уринган қонунбузарлар ўз вақтида фош қилинаётир.


Яқинда Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан фош этилган қонунбузарлик ҳолатларида республикамизга муқаддам олиб кирилган 3,5 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг яширин айланмасига чек қўйилди.

Намангандан пойтахт томон йўлга чиққан Ж.М. бошқарувидаги "Исузу" юк автотранспорти Ўртачирчиқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Сиртдан қараганда автомашина юкхонасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган турли кийим-кечаклар ортилгандек туюлса-да, аслида бу товарлар ортига хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 7 турдаги товарлар яшириб "ниқобланган" экан.

Товарларнинг асосий қисмини 14 минг донадан ортиқ сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ташкил қилиб, амалда уларни сақлаш ва ташиш қоидаларига умуман риоя қилинмаган. Шунингдек, 2 турдаги 301 дона электр ҳисоблагичлар, 20 дона телевизор, 494 дона турли хилдаги кийим-кечаклар, 7 200 қути сақич, 31 дона биологик фаол қўшимча ва бошқа товарлар борлиги аниқланди.

Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 1 млрд 67 млн сўмдан ошади.

Ушбу қонунбузарлик ҳолатини илдизи билан бартараф қилиш мақсадида ушбу шахс истиқомат қилаётган Наманган шаҳридаги хонадон ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Қарангки, бу ҳовли муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган товарлар яширинча са

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск