Умная подшивка
2019 й. / НМ, 15 /АвтоНорма
ТАКСИЧИ - МЕҲМОННИНГ
БИРИНЧИ "МЕЗБОНИ"
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлилига бағишланди.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Давлат солиқ қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси каби қатор ташкилотлар мутасаддилари, экспертлар, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги асосий масала сайёҳлар, фуқаролар учун хизмат кўрсатаётган таксичиларнинг фаолиятини тартибга солиш, улар орасидаги лицензиясиз фаолият юритаётганларга нисбатан чора кўриш каби мавзулар бўлди.
Анжуман аввалида пойтахт аэропорти ёнидаги таксичилар билан боғлиқ дилни хира қилувчи лавҳалар намойиш этилди ва халқаро пресс-клуб раҳбари Ш.Қудратхўжаев яқинда интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган EurasiaNet нашри мухбири Петер Леонард ўзининг "twitter" саҳифасида Тошкент аэропортидаги "шилқим, ёпишқоқ таксичилар" ҳақида ёзган фикрларини ўқиб берди. Мухбир фикрларини "Агар Тошкент сайёҳларда биринчи ижобий таассуротни қолдирмоқчи бўлса, уларни Ўзбекистонга келишлари биланоқ ўраб оладиган, жуда безор қилиб ташлайдиган лицензиясиз киракашлар билан муросаи мадора қилишга мажбур қилмаслик керак", дея тугатган.
ЎзА мухбири сессияда қатнашган айрим кишиларнинг фикрлари билан қизиқди.
Муқимжон
...