язык интерфейса

Молия вазирлигининг 42-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-27-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-3-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2836-3-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирлигининг 42-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-27-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-3-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2836-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2836-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2019 й.

N 2019-27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.03.2019 й.

N 341-В-3


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов





Қарорга

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 27-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 28-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 1 ва 4-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича

суммаларнинг тўланишини ҳамда

ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа

ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ташкилот штампи

____________________________ Пенсия жамғармасининг

туман (шаҳар) бўлимига

____________________________

        (ташкилотнинг тўлиқ номи)


Банк реквизитлари ___________________

             (банк номи, МФО, ҳисобварақ рақами)


СТИР ____________________________


Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони: ______

        

Пенсия жамғармасининг

туман (шаҳар) бўлимининг

штампи ёки белгиси

Олинди ____________________

                (талабномани қабул қилган

                        ходимнинг имзоси)

20___ йил ________________ учун харажатларни

тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга

ТАЛАБНОМА*

Т/р

Кўрсаткичлар


Пенсия ва

нафақалар

олувчилар

сони


Ҳақиқатдаги

харажатлар,

сўмда


Шу жумладан

ўтган давр

учун, сўмда


1

2


3

4

5

1.

Ишловчи пенсионерларга пенсия





2.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар





3.

Дафн этиш маросими учун нафақалар





4.

16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови





5.

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари





Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:





а) энг кам иш ҳақи миқдорининг 45%ини





б) энг кам иш ҳақи миқдорининг 25%ини






ЖАМИ:





           

*) Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Ташкилотнинг раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


Ижтимоий суғурталаш

бўйича комиссия раиси




(имзо)".


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 295-модда