язык интерфейса

Молия вазирлигининг 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-21-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 1908-6-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирлигининг 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-21-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 1908-6-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 1908-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2019 й.

N 2019-21


ҚАРОРИ



"Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб  чиқариш  ва  бюджетга  тўлаш  тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сон "Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908-1, 2010 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон,  90-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 58, 2010-30-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908-2, 2010 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 249-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 4 мартдаги 20, 2014-7-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908-3, 2014 йил 6 март)  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 119-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 20 июлдаги 53, 2016-31-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908-4, 2016 йил 28 июль)  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 373-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42, 2018-14-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1908-5, 2018 йил 9 март)  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10-сон, 185-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 291-модда