Умная подшивка

2019 й. / СБХ, 16 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

АҚШда ХАВФНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ


АҚШнинг божхона хизмати тарихи Америка Конгресси томонидан ташкил қилинган вақтга, яъни 1789 йилларга бориб тақалади. Ўша вақтда чегарани кесиб ўтган ҳар қандай юк жисмоний кўрикдан ўтказилар эди. Ушбу тартиб XX асрнинг иккинчи ярмигача, яъни асосий техник жараёнларни автоматлаштириш, хусусан, хавфларни таҳлил қилишга қадар давом этди. 1970 йилда божхона хизмати раҳбарияти ишларни автоматлаштирилган режимга ўтказиш лозимлиги ҳақида қарор қилди. Бир нечта автоматлаштирилган тизимлар устида иш олиб борилди.



Узоқ йиллик тарих


Орадан 13 йил ўтгач, 1983 йилда автоматик юк ташиш тизими шакллана бошланди ва бутун мамлакат бўйлаб "тасодифий текшириш" тизими жорий этилди. Яна 10 йил ўтгач, 1993 йилда бутун автоматлаштириш жараёни учун жуда муҳим бўлган воқеа юз берди: АҚШ Конгресси божхона хизматини модернизациялаш тўғрисидаги расмий ҳужжатни қабул қилди, бу эса божхона расмийлаштирувининг кўплаб жараёнларини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари афзалликларидан фойдаланиш имконини берди. Ушбу ҳужжатда белгиланган асосий қоида қонунларга максимал даражада риоя қилиш учун божхона органи юк олиб келувчилар билан биргаликда тенг жавобгар бўлишини назарда тутган эди.

Ниҳоят, 2003 йилда Миллий хавфсизлик вазирлиги (МХВ) бошчилигида АҚШнинг Божхона-чегара хизмати (БЧХ) ташкил этилди.

БЧХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида дунёдаги энг катта ташкилотларнинг бири ҳисобланади ва унда 60 000 дан зиёд хизматчи фаолият олиб боради. БЧХнинг асосий вазифаси мамлакат ташқарисидаги террористлар ва уларнинг қ

...
Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск