Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш Регламенти (АВ томонидан 12.04.2019 й. 3150-сон билан рўйхатга олинган 21.02.2019 й. Молия вазирлигининг 16-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-09-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 12 апрелда 3150-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил 21 февралдаги

16 ва 2019-09-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари

ўртасидаги   солиқ   низоларини   судгача   ҳал   қилиш

кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш

РЕГЛАМЕНТИ


Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 812-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аризачи - Кенгашга солиқ низоларини ҳал қилиш учун мурожаат қилган солиқ тўловчи, солиқ агенти ва (ёки) солиқ тўловчининг вакили;


солиқ низоси - солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) юзага келадиган солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқ солинадиган базани ҳисоблаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликлар.


2. Кенгашнинг тарафлар ўртасида юзага келадиган солиқ низоларини кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалари тавсия тусига эга бўлади.


3. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан аввал кўриб чиқилган, кўриб чиқиш натижалари солиқ низосини ҳал қилиш учун Кенгашга мурожаат қилган аризачини қониқтирмаган ёки қисман қониқтирган солиқ низоларини кўриб чиқиш учун қабул қилади.

Кенгаш:

қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари бўйича;

солиқ тўловчи солиқ низолари бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилган ҳолларда солиқ низоларини кўриб чиқмайди.


4. Кенгашнинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ташкил этиладиган Котибият ҳисобланади.

Котибият:

ариза берувчилар мурожаатларини қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;

Кенгаш мажлисларига тегишли ҳужжатлар, шунингдек, Кенгашнинг қарорлари ва хулосалари лойиҳалари тайёрланишини ташкил қилади;

солиқ низоларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Кенгаш аъзоларига тарқатади;

Кенгаш хулосаларининг ҳисобини олиб боради ва Кенгаш аъзоларининг солиқ низолари бўйича фикрларини умумлаштиради;

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди;

Кенгаш, шунингдек, унинг ҳузурида ташкил этиладиган ишчи ва эксперт гуруҳлар мажлисларининг баённомалари, стенограммаларини юритади, овозларини ёзиб олади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



2-БОБ. АРИЗАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Аризачи солиқ низосини кўриб чиқиш учун Кенгашга мазкур Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

солиқ тўловчини қониқтирмаган ёки қисман қониқтирган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси хулосаси нусхаси;

ариза солиқ агенти ёки вакил томонидан тақдим этилганда уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.


6. Аризачи ўз хоҳишига кўра солиқ низоси масаласига алоқадор бўлган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам илова қилиши мумкин.


7. Аризачи Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. АРИЗАНИ ҚЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Кенгашга солиқ низоси юзасидан келиб тушган аризалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бўлими томонидан бир иш куни давомида Котибиятга киритилади.


9. Котибият келган аризаларни рўйхатдан ўтказади ва бир иш куни давомида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг 2-боби талабларига мувофиқлигини текширади. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг 2-боби талабларига мувофиқ бўлган тақдирда Котибият бир иш куни давомида Кенгаш мажлисларига тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.


10. Ариза мазкур Регламентнинг 2-боби талабларига мувофиқ эмас деб топилган тақдирда Котибият аризани қабул қилишни рад этади ҳамда Кенгаш раиси ва аризачига ёзма шаклда маълум қилади.


11. Котибият Кенгаш аъзоларини ва манфаатдор шахсларни Кенгаш мажлиси ўтказилиши мўлжалланган кундан беш кун аввал хабардор қилади.


12. Солиқ низоси Кенгаш томонидан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Айрим ҳолатларда солиқ низосининг мураккаблигига қараб, солиқ низоси билан боғлиқ ҳужжатларни Кенгаш томонидан ташкил этиладиган ишчи ёки эксперт гуруҳлари томонидан қўшимча ўрганиш, ваколатли органлардан хулосалар олиш талаб этилганда, солиқ низосини кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида Кенгаш раиси томонидан узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда Котибият томонидан аризачига ёзма шаклда хабар қилинади.



4-БОБ. КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


13. Кенгаш мажлислари қоида тариқасида бир ойда камида икки маротаба ўтказилади. Кенгаш мажлисини сиртдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.


14. Кенгаш фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.


15. Кенгаш мажлисини раис олиб боради, раис қатнашмаган ҳолларда эса - раис ўринбосари олиб боради. Кенгаш мажлиси Кенгаш аъзоларидан камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса ваколатли ҳисобланади.


16. Кенгаш мажлиси Кенгаш раиси томонидан Кенгаш аъзоларини мажлис кун тартиби билан таништиришдан бошланади.


17. Ҳар бир солиқ низоси Кенгаш томонидан мажлис залига тарафларни таклиф этилган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади. Кенгаш аъзолари тарафларнинг важлари ва сабабларини эшитади, тақдим этилган ҳужжатларни, ваколатли органлар, мутахассис ва экспертларни хулосаларини ўрганади.


18. Кўрилаётган солиқ низолари бўйича Кенгаш қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кенгашнинг хулосаси тарзида расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Кенгаш раисининг ёки Кенгаш мажлисига раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақли.


19. Зарур бўлган ҳолларда, қонун ҳужжатларига мувофиқ Кенгаш мажлислари видео ёки аудио ёзувга туширилиши мумкин.


20. Кенгаш хулосалари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш мажлисига раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.


21. Кенгаш мажлисининг баённомаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

Кенгашни ўтказиш вақти, санаси ва жойи ҳамда Кенгаш кун тартиби;

ҳозир бўлган ва қатнашмаётган Кенгаш аъзолари сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;

тарафларнинг номи, тарафларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар, тарафларнинг вакиллари, мутахассис ва экспертлар ҳамда Кенгаш мажлисининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

Кенгаш мажлисида сўзга чиққан, шунингдек, тарафларга сўровлар йўллаган ёки саволлар берган (ёзма ёки оғзаки шаклда) Кенгаш аъзоларининг Ф.И.О. ва лавозими;

Кенгаш мажлисининг ўтиши тўғрисида қисқача таъриф, тарафларнинг важлари, Кенгаш аъзолари, таклиф этилган мутахассис ва экспертларнинг фикрлари;

солиқ низоси бўйича мутахассис ва экспертларнинг хулосалари;

Кенгаш аъзоларининг, тарафлар ҳамда улар вакилларининг имзолари;

қарор қабул қилган Кенгаш аъзолари сони ҳамда "ёқлайман", "қаршиман" ёки "бетарафман" деб берилган овозлар сони.

Баённомада Кенгаш кун тартибига қўйилган солиқ низоларининг моҳияти очиб берилади, Кенгаш мажлиси давомида ўтказилган муҳокамалар қисқача баён этилади, шунингдек Кенгаш кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш якунлари қайд этилади.


22. Кўриб чиқилган солиқ низолари бўйича Кенгашнинг хулосаси, у тасдиқланган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида солиқ низоси тарафларига юборилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


24. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Регламентга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ

хизмати органлари ўртасидаги солиқ

низоларини судгача ҳал қилиш

кенгаши раисига










_____________________________










(Ф.И.О.)










______________________________________










(аризачининг Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилади)

Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун

АРИЗА

Сиздан



(Ф.И.О. (жисмоний шахс бўлса), юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор номи)

ва



(солиқ органи номи)

ўртасидаги


        

(низо масаласи кўрсатилади)

масалани кўриб чиқишга қабул қилишингизни сўрайман.

Мазкур солиқ низоси қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари бўйича эмаслигини ва ушбу низо бўйича судга шикоят қилинмаганлигини тасдиқлайман.


Илова: ____ варақда, жумладан:


1. Солиқ низосининг тафсилотлари ___ варақда;

2.


варақда;


(илова номи)


3.


варақда;


(илова номи)


4.


варақда;


(илова номи)


5. Ариза солиқ агенти ёки солиқ тўловчи вакили томонидан тақдим этилганда уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ___ варақда.


6. Аризачи хоҳишига кўра, унинг масаласига алоқадор бошқа ҳужжатлар нусхалари _____ варақда.


        


       




(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Аризачининг почта манзили (тўлиқ):


           

Аризачининг электрон манзили ва телефон рақами:


           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 302-модда




























Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск