язык интерфейса

Молия вазирлигининг 44-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-22-сон "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 15.04.2019 й. 1909-5-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирлигининг 44-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-22-сон "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 15.04.2019 й. 1909-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2019 й.

N 1909-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2019 й.

N 2019-22

ҚАРОРИ



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сон қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

     





Қарорга

ИЛОВА



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.".


2. 15-банддагиқтисодиёт вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Илованинг 060-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ___% ставкада (050-сатр х __%)


060

АҚШ

долл.




".

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 312-модда