ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2019 й. ПҚ-4292-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N ПҚ-4292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар ва муассасалар тузилмасига ўзгартишлар киритиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида уларнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш асосида миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.

3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда билим тарқатувчи мутахассис ва тренерларни тайёрлаш учун Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузурида ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини, жойлаштирилишини ва самарали фаолият кўрсатишини таъминласин.


4. Вазирлик:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда интеграциялашган электрон ахборот айирбошлаш тизими ва портали, шунингдек, агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг техник кўмаги ва грант маблағларини жалб этиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳияти, захираерлари тўғрисидаги ахборотлар, статистик ва гидрометеорологик маълумотлар, инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги ҳамдасоҳага доир бошқа маълумотлардан иборат "invest.gov.uz/agro" Ўзбекистон инвестиция порталида тегишли ахборот блоки ва унинг мобил иловасияратилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, 2019 йил 1 майдан:

Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;

ҳудудий бўлинмалар ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,2 бараварга оширган ҳолда қўлланилади.

Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Вазирликбир ой муддатда:

а) Вазирликнинг янги ташкил этилган таркибий ва идоравий бўйсунувидаги бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқласин;

Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, Вазирликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эгабўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;

б) халқаро ташкилотларнинг ва хорижий мамлакатлар молиявий муассасаларининг техник кўмаги ҳамда грант маблағларини жалб қилган ҳолда ҳудудларда агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) тармоқларини босқичма-босқич ташкил этишга доир "Йўл харитаси"ни тасдиқласин;

в) аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган Вазирлик, унинг бўлинмалари ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланганқишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш сифати ҳамда самарадорлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


8. Вазирликикки ой муддатдақонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 308-модда










































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск