язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2019 й. ПҚ-4292-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N ПҚ-4292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

бошқарув ходимларининг чекланган сони 152 нафардан иборатЎзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигимарказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларинингнамунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар ва муассасалар тузилмасига ўзгартишлар киритиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида уларнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш асосида миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.

3. ВазирликЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда билим тарқатувчи мутахассис ва тренерларнитайёрлаш учун Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг Нукус, Андижон ва Термиз филиаллари ҳузурида ўзиниўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини, жойлаштирилишини ва самарали фаолият кўрсатишини таъминласин.


4. Вазирлик:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда интеграциялашган электрон ахборот айирбошлаш тизими ва портали, шунингдек, агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг техник кўмаги ва грант маблағларини жалб этиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳияти, захираерлари тўғрисидаги ахборотлар, статистик ва гидрометеорологик маълумотлар, инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги ҳамдасоҳага доир бошқа маълумотлардан иборат "invest.gov.uz/agro" Ўзбекистон инвестиция порталида тегишли ахборот блоки ва унинг мобил иловасияратилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, 2019 йил 1 майдан:

Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;

ҳудудий бўлинмалар ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,2 бараварга оширган ҳолда қўлланилади.

Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Вазирликбир ой муддатда:

а) Вазирликнинг янги ташкил этилган таркибий ва идоравий бўйсунувидаги бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқласин;

Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, Вазирликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эгабўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;

б) халқаро ташкилотларнинг ва хорижий мамлакатлар молиявий муассасаларининг техник кўмаги ҳамда грант маблағларини жалб қилган ҳолда ҳудудларда агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) тармоқларини босқичма-босқич ташкил этишга доир "Йўл харитаси"ни тасдиқласин;

в) аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган Вазирлик, унинг бўлинмалари ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланганқишлоқ хўжалигини стратегик ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш сифати ҳамда самарадорлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


8. Вазирликикки ой муддатдақонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

















































































Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги




Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги




Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази





























Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги


























Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари






Тошкент давлат аграр университети



























Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги






Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари








































Уруғчиликни ривожлантириш маркази













Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази































Мониторинг хизмати



Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази





































































"Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси













"Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази"

давлат унитар корхонаси

























































"Агроинновация" давлат

унитар корхонаси












"Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи" давлат унитар корхонаси














































"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси














































Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Вазир


Ҳайъат

Вазир ёрдамчиси


 


 

 

 


Вазирнинг биринчи ўринбосари

 

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари -

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

Вазир ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори**



Пахтачилик бошқармаси

4

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси

1

Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метрология бош бошқармаси

1


 

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси


Ғаллачилик бошқармаси

4





Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси

4

Қишлоқ хўжалигида ер
ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бошқармаси

6


Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бошқармаси

7


Вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси



Давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш бошқармаси

4








Вазирнинг матбуот котиби

1

 

Агрологистик марказларни ташкил этиш ваинфратузилмани ривожлантириш бошқармаси


Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси

4

 



Вазирнинг ижроия аппарати

1

Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ерларини мониторинг қилиш бошқармаси

5*


Молиявий ва шартномавий муноса-

батларни ривожлан-

тириш бошқармаси

4











Вазирнинг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Йиғма ахборот хизмати

4

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва техник модернизациялаш бошқармаси

4

 

Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метеорология бўлими

3






Стратегик ривожлантириш ва инвестициялар бош бошқармаси


1

Ижро интизоми бўлими

3

Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси

6

 

 

Протокол хизмати

1

 














Мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантириш бошқармаси

9

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси

4

 

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси

5

Девонхона

1




































Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

6






  

Ўқув юртлари ва малака ошириш бўлими

3

Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси

6

Ахборот-

коммуникация технологияларини ва "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш бўлими

3

Техник, дуккакли дон ва мойли экинларни ҳамда чорвачиликнинг озуқа базасини ривожлантириш бошқармаси

4



 



Инвестицияларни жалб этиш ва мониторинг бошқармаси

7


 



Ички назорат хизмати

2














Халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бош бошқармаси

1



Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

5














Ишлар бошармаси

1








Халқаро алоқалар бошқармаси

4




Юридик бошқарма

5











Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва таҳлил бошқармаси

4



Биринчи бўлим

1







Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2




















  






















         

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 152 штат бирлиги.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқланади.


*) Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

**) Вазирлик марказий аппаратининг умумий штатлар бирлигига киритилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ







Ҳайъат




Вазир



Вазир ёрдамчиси






















































































































Вазирнинг биринчи

ўринбосари




Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари
















Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида стратегик таҳлил ва прогнозлаш масалалари бўйича етакчи мутахассис

1



























Пахтачилик ва техник

экинлар бўлими

2



Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими

4



Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими

3





























Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1


















Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий муносабатлар ва хизматларни ривожлантириш бўлими

2




Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўлими

2



Узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик бўлими

3


















Бош юрисконсульт

1























Инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўлими

2


















Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими

5*





Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўлими

2



Махсус бўлим

1

















Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларининг конъюнктурасини

таҳлил қилиш бўлими

2































Механизациялаш ва техник модернизациялаш бўлими

2





Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими

2



Ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

1

















Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис

1
























































Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўйича бош мутахассис

1



Чорвачилик ва пиллачилик тармоқлари озуқа базасини ривожлантириш бўлими

2



Бош ҳисобчи

1








































Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини мувофиқлаштириш ва давлат харидларини шакллантириш бўйича етакчи мутахассис

1

































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 47 нафар.


*) 3 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Кенгаш




Бошлиқ































































































































   

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

  



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари
















Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида стратегик таҳлил ва прогнозлаш масалалари бўйича бош мутахассис

1



























Пахтачилик ва

техник экинлар бўлими

2-3



Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими

3-5



Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими

2





























Ходимлар билан ишлаш

бўйича бош мутахассис

1



















Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий муносабатлар ва хизматларни ривожлантириш бўлими

2




Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўлими

2



Узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик бўлими

3


















Бош юрисконсульт

1























Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўлими (масалалари бўйича бош мутахассис)

1-2



















Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими

4-5*





Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўлими

2



Ҳужжатлар ва мурожаатлар

билан ишлаш шўъбаси

2

















Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларининг конъюнктурасини

таҳлил қилиш бўлими

2
































Механизациялаш ва техник модернизациялаш бўлими

2





Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими

2































Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис

1
























































Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш

ва метеорология бўйича бош мутахассис

1




Чорвачилик ва пиллачилик тармоқлари озуқа базасини ривожлантириш бўлими

2



Бош ҳисобчи

1








































Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини мувофиқлаштириш ва давлат харидларини шакллантириш бўйича етакчи мутахассис

1

































































    

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони - 537 нафар, шу жумладан:

Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида - 47 нафар;

Бухоро, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида - 42 нафар.


*) 3 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

5-ИЛОВА




Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ




















Бошлиқ


















































































Агротехнология масалалари

бўйича бошлиқ ўринбосари

0-1




Бошлиқ ўринбосари

0-1

















































Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш шўъбаси

2*



Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1




Ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1

































Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1-2



Инвестицияларни жалб этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларининг конъюнктурасини таҳлил қилиш масалалари бўйича етакчи мутахассис

0-1




Бош ҳисобчи

1

















Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўйича бош мутахассис*

1




Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассис

0-1


























Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони - 7 - 13 нафар.


*) 1 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорига

5а-ИЛОВА


Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги

бўлимлари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Туманлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони (бирлик)

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Амударё

12

2.

Беруний

11

3.

Тўрткўл

11

4.

Элликқалъа

11

5.

Хўжайли

11

6.

Шуманай

10

7.

Мўйноқ

9

8.

Нукус

10

9.

Тахтакўпир

9

10.

Тахиатош

10

11.

Қораўзак

10

12.

Қонликўл

9

13.

Кегейли

10

14.

Қўнғирот

10

15.

Чимбой

10

Андижон вилояти

16.

Олтинкўл

11

17.

Андижон

12

18.

Балиқчи

12

19.

Бўз

11

20.

Жалақудуқ

12

21.

Избоскан

12

22.

Улуғнор

11

23.

Қўрғонтепа

12

24.

Асака

11

25.

Марҳамат

11

26.

Шаҳрихон

11

27.

Пахтаобод

11

28.

Хўжаобод

11

29.

Булоқбоши

10

Бухоро вилояти

30.

Бухоро

13

31.

Вобкент

11

32.

Жондор

13

33.

Когон

11

34.

Қоракўл

11

35.

Қоровулбозор

11

36.

Пешку

11

37.

Ромитан

12

38.

Шофиркон

12

39.

Ғиждувон

13

40.

Олот

11

Жиззах вилояти

41.

Арнасой

12

42.

Бахмал

11

43.

Ғаллаорол

12

44.

Шароф Рашидов

11

45.

Дўстлик

12

46.

Зомин

11

47.

Зарбдор

11

48.

Зафаробод

11

49.

Мирзачўл

12

50.

Пахтакор

11

51.

Фориш

9

52.

Янгиобод

10

Қашқадарё вилояти

53.

Ғузор

12

54.

Қарши

12

55.

Деҳқонобод

10

56.

Косон

12

57.

Китоб

12

58.

Қамаши

12

59.

Миришкор

12

60.

Муборак

11

61.

Нишон

12

62.

Касби

12

63.

Чироқчи

13

64.

Шаҳрисабз

13

65.

Яккабоғ

13

Навоий вилояти

66.

Кармана

10

67.

Конимех

8

68.

Қизилтепа

10

69.

Навбаҳор

9

70.

Нурота

9

71.

Томди

7

72.

Учқудуқ

7

73.

Хатирчи

11

Наманган вилояти

74.

Мингбулоқ

13

75.

Косонсой

11

76.

Наманган

11

77.

Норин

11

78.

Поп

12

79.

Тўрақўрғон

12

80.

Уйчи

12

81.

Учқўрғон

12

82.

Чортоқ

11

83.

Чуст

13

84.

Янгиқўрғон

12

Самарқанд вилояти

85.

Булунғур

12

86.

Жомбой

13

87.

Иштихон

11

88.

Каттақўрғон

13

89.

Нарпай

12

90.

Нуробод

12

91.

Оқдарё

11

92.

Пайариқ

13

93.

Пастдарғом

13

94.

Пахтачи

11

95.

Самарқанд

12

96.

Тайлоқ

11

97.

Ургут

11

98.

Қўшработ

10

Сурхондарё вилояти

99.

Денов

12

100.

Қизириқ

12

101.

Қумқўрғон

12

102.

Музработ

12

103.

Олтинсой

11

104.

Узун

11

105.

Жарқўрғон

12

106.

Ангор

11

107.

Бойсун

10

108.

Сариосиё

12

109.

Термиз

11

110.

Шеробод

12

111.

Шўрчи

11

Сирдарё вилояти

112.

Боёвут

12

113.

Гулистон

11

114.

Мирзаобод

11

115.

Оқолтин

12

116.

Сардоба

11

117.

Сайхунобод

12

118.

Сирдарё

12

119.

Ховос

11

Тошкент вилояти

120.

Оққўрғон

12

121.

Бекобод

12

122.

Бўка

12

123.

Қуйичирчиқ

12

124.

Пскент

12

125.

Ўртачирчиқ

12

126.

Чиноз

11

127.

Юқоричирчиқ

12

128.

Оҳангарон

11

129.

Бўстонлиқ

11

130.

Зангиота

9

131.

Қибрай

12

132.

Паркент

11

133.

Тошкент

11

134.

Янгийўл

12

Фарғона вилояти

135.

Бешариқ

13

136.

Бағдод

13

137.

Бувайда

12

138.

Данғара

12

139.

Ёзёвон

11

140.

Қува

13

141.

Олтиариқ

12

142.

Қўштепа

12

143.

Риштон

13

144.

Сўх

10

145.

Тошлоқ

11

146.

Ўзбекистон

13

147.

Учкўприк

12

148.

Фарғона

13

149.

Фурқат

11

150.

Қувасой ш.

12

Хоразм вилояти

151.

Боғот

11

152.

Гурлан

12

153.

Қўшкўпир

12

154.

Урганч

11

155.

Ҳазорасп

12

156.

Хонқа

12

157.

Хива

11

158.

Шовот

11

159.

Янгиариқ

11

160.

Янгибозор

11

Жами:

1 805

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 308-модда