Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 17 /Божхона
"ҒАЛВИР КЎТАРИЛДИ"
Давлат божхона қўмитасида
2019 йил I чорак якунларига бағишланган
ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Давлат божхона қўмитасида жорий йилнинг I чораги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор шаклида ташкил қилинган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда дастлаб Президентимизнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида божхона органлари зиммасига юклатилган устувор вазифаларнинг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакатимизга инвестицияларни фаол жалб қилиш, илғор технологиялар билан жиҳозланган янги замонавий корхоналар ташкил этиш йўналишида божхона ходимларининг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси доирасида божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга жорий этиш, божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш ва тўловлар йиғилувчанлигини ошириш ҳамда истиқбол режа кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш йўналишида божхона органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Президентнинг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон
...