ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.04.2019 й. 326-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

326-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва

уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига

таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш

визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари

томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини белгилайди.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ватандошлар - келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлган, хорижга чиққан ва хорижий давлат фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, тарихий Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда этник ва тил нуқтаи назаридан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқа қилиш истагида бўлган хорижда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;


ватандошнинг оила аъзолари - ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);


таклиф қилувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


VTD турдаги кириш визаси - Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва унинг фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси;


МваФР бўлинмалари - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаcи, шаҳар (туман) ички ишлар бўлимлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари.



2-БОБ. ВАТАНДОШЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ТАКЛИФ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи доимий истиқомат қиладиган жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилиши ва қуйидаги хужжатларни тақдим этиши лозим:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги 2 нусхада ариза-анкета;

таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);

ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;

таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);

агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.


4. МваФР бўлинмаси уч иш куни мобайнида ариза-анкетани ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, ватандошнинг таклиф қилувчига қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ички ишлар органларидаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширади.


5. Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ички ишлар органларида тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборилади.


6. Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклидаги таклифнома тўлдирилиб МваФРБ бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига берилади.

Ватандошларни таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


7. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Таклиф қилувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.



3-БОБ. ВАТАНДОШЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА КЎП МАРТАЛИК КИРИШ

ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса - халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.


9. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф этувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда виза талаби;

e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;

МваФР бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;

таклиф қилинувчи ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;

кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда - авиачипта ёки бронь нусхалари;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.


10. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.


11. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик "VTD" турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.

Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.



4-БОБ. ВАТАНДОШЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИДА ВАҚТИНЧА ТУРГАН ЖОЙИ

БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

12. Ватандошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ва барча масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон, "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорлари билан тартибга солинади.

13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра меҳмонхона, даволаш муассасалари, санаторий ва дам олиш уйларида (кейинги ўринларда жойлаштириш муассасалари деб аталади) ҳисобдан ўтган ҳолда вақтинча бўлишлари ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниб ҳудудий ички ишлар органларида ҳисобда туриб хусусий уй-жойларда яшашлари мумкин.

14. Хусусий уй-жойда яшаш истагини билдирган ватандошларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун таклиф қилувчи ўзи яшаб турган жойдаги МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза;

ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);

визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча турар жой майдони беришга розилиги тўғрисидаги аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси - агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


15. МваФР бўлинмаси вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун топширилган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини, ўз вақтида топширилганлигини, аризадаги биографик ва виза маълумотларининг тўғри ёзилганлигини текшириши лозим.

16. Барча текширишлар тугаганидан сўнг икки иш кунида МваФР бўлинмаси икки йил муддатга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштиради.

Бунда вақтинча турган жойи бўйича рўйхат муддати шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва виза муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.


5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ВАҚТИНЧА ЯШОВЧИ ВАТАНДОШЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этишлари шарт.


18. Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар уч иш кунидан кечикмай вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жой бўйича ҳудудий МваФР бўлинмасига турган жойи бўйича рўйхатга олишни ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим (меҳмонхона, санаторий ва даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).

19. Муайян манзилда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги асосида яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги бекор қилинмасдан бўлиш муддатига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади. Бунда янги манзилдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги аввалги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги муддатидан ошмаслиги лозим.

20. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.

21. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш билан яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.

22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари керак.


23. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш орқали расмийлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорлари билан тартибга солинади.

24. Ватандошларнинг "VTD" турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.


25. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш МваФР бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ватандошларнинг кириш визаси ва вақтинча пропискаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилаётганда;

таклифнома, визани расмийлаштириш ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш чоғида ёлғон маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилганда;

яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.


27. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


28. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш муассасалари маъмуриятлари, уй-жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва

уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига

таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш

визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари

томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари


  

  

1-босқич

Таклиф этувчи

Ватандошларни таклиф этиш учун ариза-анкета тўлдиради ва тегишли хужжатлар билан доимий яшаш жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.

Заруратга кўра

  

  

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шахар ИИББ МваФР тизимлари


Ватандошларни таклиф қилаётган шахслардан ариза-анкетани ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади.

Таклиф қилувчи шахслар ва ватандошларнинг қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ИИОдаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича таққослайди.

Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ИИОда тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборади.

Уч иш куни мобайнида


  

  

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар ДХХБ

Ваколатли орган ариза-анкетани кўриб чиқади ва ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун таклифномани расмийлаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ўз фикрини билдиради.

Ўн икки иш куни мобайнида






4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шахар ИИББ МваФР тизимлари

Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг таклифномани расмийлаштиради ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига топширади.



Бир иш куни мобайнида

  

    

5-босқич

Таклиф қилувчи

Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун мурожаат қилади ва тегишли хужжатларни тақдим этади.

Таклифномада кўрсатилган муддатларда

  

  

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари

Ўзбекистон Республикасига ватандошларни таклиф қилаётган шахсдан белгиланган намунадаги виза буюртмаси ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади.

  

Таклифномада кўрсатилган муддатларда таклиф қилувчининг мурожаатига кўра


  

  

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти

Виза буюртмаси ўрганиб чиқилганидан сўнг, агар ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кириб келишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, "VTD" кириш виза турини расмийлаштириш ва бериш учун чет элдаги консуллик муассасасига тасдиқнома (телекс) юборади.

Беш кун мобайнида


  

  


8-босқич

Таклиф қилувчи

Ватандошлар Ўзбекистон Республикасига келганидан сўнг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш учун яшаш жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.

Уч иш куни мобайнида


  

  

9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шахар ИИББ МваФР тизимлари


Таклиф қилувчидан ватандошларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун ариза ва бошқа хужжатларни қабул қилади.

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш учун талаб этиладиган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини ва уларни тақдим этиш муддатларига риоя этилишини текширади.

Барча текширишлар тугаганидан сўнг ватандошга икки йил муддатга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш расмийлаштирилади.

 

Икки иш куни мобайнида


  




Низомга

2-ИЛОВА





(МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин)



бошлиғига


ватандошларни таклиф қилиш тўғрисида

А Р И З А - А Н К Е Т А

(таклиф қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

1. Туғилган йили

2. Туғилган жойи

3. Миллати

4. Иш жойи ва лавозими

5. Яшаш манзили

6. Телефонлар (мобиль)

(уй)

Менинг ватандошим


(ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили,

қариндошлик даражаси, фуқаролиги, яшаш давлатдан. Агар таклиф этилаётган ватандош аввал Ўзбекистон

Республикасига келган бўлса, у ҳолда унинг Ўзбекистон Республикасига қачон, қаердан ва қандай мақсадда

ҳамда қанча муддатга келганлиги кўрсатилсин)

            

Ўзбекистон Республикасига келишига рухсат беришингизни сўрайман.


8. У билан бирга 16 ёшга тўлмаган қуйидаги фарзандлари келади:

(ушбу банд ота ёки онанинг бирига расмийлаштирилади)

1.

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили кўрсатилсин)

2.

3.

4.

9. Ватандош(лар)нинг Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтида уй-жой ва моддий таъминлаш мажбуриятини оламан.


10. Менга мен томонидан таклиф этилаётган ватандош(лар)ни дам олиш ва байрам кунларидан ташқари уч сутка ичида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун ИИОга мурожаат қилишим лозимлиги тушунтирилди.

11. Мен томонимдан аввал Ўзбекистон Республикасига таклиф этилган ватандош(лар):

   

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қариндошлик даражаси, фуқаролиги

Туғилган йили

ва жойи

Қайси мамлакатдан келган, иш жойи, лавозими ва яшаш манзили

Таклиф этилувчи охириги марта Ўзбекистонда қачон ва қаерда бўлган.

Келишдан мақсад

























































































































12. Менинг меҳнат фаолиятим, шу жумладан, ўқиш ва ҳарбий хизмат.

(Ушбу бандни тўлдиришда корхона, ташкилот ва муассасада ишланган вақтда қандай номланган бўлса, ўша ном билан, ҳарбий хизматни ўташ даври ҳарбий гувоҳномадаги ёзувларга мувофиқ, лавозимни кўрсатган ҳолда тўлдирилиши лозим)

Йил ва ой

Иш жойи ва лавозими

Корхона, ташкилот ва муассаса жойлашган манзил

Келиш

Кетиш














































13. Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим.


14. Аризага

ни илова қиламан.

Имзо ______________


Анкетадаги маълумотларни _____серия, ______________ рақамли паспорт билан солиштирдим ва аризани қабул қилдим ___________________

(аризани қабул қилган ходимнинг лавозими, унвони ва имзоси)

20__ йил "___" ___________

Изоҳ. Ариза-анкета таклиф қилувчи томонидан аниқ ва тўлиқ тўлдирилиши шарт.






Низомга

3-ИЛОВА



_____- ТАКЛИФНОМА

(фуқаролиги)

(фамилияси)

(исми, отасининг исми)

дан

(мамлакат)


Ўзбекистон Республикасига


(шахар, туман номи)

кириб келишга рухсат берилди.


Таклифнома 20__йил "__"_______дан 20__йил "__"_______гача амал қилади.

(МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин)


бошлиғи




(имзо)

(Ф.И.О.)





(сана)




   

   

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

(ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг

ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади)




(таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги,

доимий яшаш манзили ва телефон рақами)

ВИЗАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН АРИЗА

Қуйидаги шахсга виза расмийлаштиришда ёрдам беришингизни сўрайман:

  

1.

Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан)


2.

Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги)


3.

Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат)


4.

Жинси


5.

Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати


6.

Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими)


7.

Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан берилган таклифнома рақами


8.

Қариндошлик алоқалари


9.

Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили


10.

Ўзбекистонда яшаш муддати


        дан       гача

  марта   кун (ҳар бир киришда)

11.

Виза олиш жойи (давлат / шаҳар)

Ўзбекистон Республикасининг__________           

даги Элчихонаси/Консулхонаси

12.

Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти


  

Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади.


Сана_________________________ Имзо_______________________ Ф.И.О.______________________________






Низомга

5-ИЛОВА







МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин





бошлиғига


А Р И З А


Мени __________________________ муддатга қуйидаги манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни сўрайман:

(вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаёган манзил кўрсатилади)

             

Ватандошим

(қариндошлик даражаси Ф.И.О.)

таклифи бўйича келганман

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

1. Ф.И.О.

(ватандошнинг Ф.И.О. кирилл алифбосида кўрсатилади)

(ватандошнинг Ф.И.О. паспорт бўйича кўрсатилади)


2. Фуқаролиги ___________________________________ 3. Жинси ________________________________


4. Туғилган санаси _______________________________ 5. Туғилган жойи _________________________

6. Фарзандлари

(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг Ф.И.О. ва туғилган йили)

7. Келишдан мақсадим__________________________________________________________________________________

8. Паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)


(серия, рақами ва амал қилиш муддати)

9. Келган куни, виза рақами, ким томонидан ва қачон берилган, амал қилиш муддати:

10. Телефон (мобил) ___________________________________________________________________________________


Бўлиш давримда қонунчилик талабларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.



Сана _________________________        Имзо ________________________








МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин





бошлиғига








манзилида яшовчи




фуқаро




дан




Тел.


А Р И З А

Сиздан Ўзбекистон Республикасига келган ватандошим

(қариндошлик даражаси)

(фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми)

ни

муддатга


(вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишдан ўтаётган манзилнинг тўлиқ номи)

__________________________________га вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишингизни сўрайман.


Менга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари тушунтирилди.



Сана ______________________     Имзо ______________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель


















































Время: 0.0330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск