ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қозоғистон Республикаси /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Алмати, 1997 йил 2 июнь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш
ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар, деб аталувчилар,
иккала давлат ўртасидаги ўзаро фойдали кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка узоқ муддатли асосда ёрдам беришни мақсад қилиб,
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитларни яратиш ва сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш зарурлигини тан олиб,
инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланиш энг юқори самарадорликни ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига розилик билдириб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ушбу Битим мақсадларида:
1. "Инвестор" атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:
а) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;
б) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;
2. "Инвестициялар" атамаси мулкий бойликларнинг ҳар қандай турини ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторлари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига фойда (даромад) олиш мақсадида қўйиладиган интеллектуал мулкни англатади ҳамда жумладан қуйидагиларни, бироқ шуларнинг ўзинигина эмас, ўз ичига олади:
а) кўчар ва кўчмас мулк ҳамда унинг билан боғлиқ мулкий ҳуқуқлар;
б) пул маблағлари, акциялар, омонатлар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган корхоналарда, акциядорлик жамиятларида, хўжалик ширкатларида, бирлашмаларда ва бошқа юридик шахсларда қатнашишнинг ҳар қандай шакллари;
в) инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий қимматга эга бўлган пул талабномалари ва бошқа ҳуқуқлар;
г) муаллифлик ҳуқуқлари ҳамда ихтиролар, патентлар, саноат лойиҳалари ва намуналари, савдо белгилари, фирма номлари, келиб чиқиш кўрсаткичлари, технологиялар, ноу-хау каби интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқ
...