язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида Битим (Алмати, 1997 йил 2 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида эркин савдо тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ривожлантиришга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг таркиб топган интеграцион иқтисодий алоқаларини ва иккала давлат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олиб,

Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,

товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракати ўзаро келишиб олинган чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо қилишини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ТСББ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) принципларига содиқлигини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Томонлар тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилиб, хўжалик фаолияти субъектларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни Томонларнинг давлатларида амал қилувчи қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари асосида ривожлантирадилар ва кенгайтириб борадилар.

Томонлардан ҳар бири иккинчи Томонга иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган хатти-

...