язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Греция Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги Битим (Афина, 1997 йил 1 апрель)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция

Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни

рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилади,

ҳар икки давлатнинг ўзаро манфаатлари учун узоқ муддат асосидаги иқтисодий ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантиришни истаб,

бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратишни мақсад қилиб,

мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш ушбу соҳадаги ташаббусларни қувватлашини инобатга олиб,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестициялар" атамаси бойликларнинг исталган кўринишини ва хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади:

а) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда уларга бўлган сервитут, узуфрукт, ипотека, чегириб қолиш ёки гаров сингари ҳар қандай ҳуқуқлар;

b) компанияларнинг пайлари, акциялари ва қарз мажбуриятлари ҳамда компаниядаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари;

с) пул талабномалари ёки инвестиция билан боғлиқ бўлган заёмлар каби иқтисодий қийматга эга бўлган контракт бўйича мажбуриятларни бажариш талабномалари;

d) интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, патентлар, савдо маркалари, техник жараёнлар, "ноу-хау", "гуд-вил" ва шу сингари ҳар қандай бошқа ҳуқуқлар;

e) қонун ёхуд контрактга мувофиқ ёки иқтисодий фаолликни қувватлаш учун қонунга мувофиқ берилган ҳар қандай лицензиялар ёхуд рухсатномаларнинг афзаллиги туфайли рухсат этилган ҳар қандай ҳуқуқлар.

Инвестициялар амалга оширилган шаклда юз бериши мумкин бўлган ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди.


2. "Даромадлар" атамаси, хусусан инвестициялар натижасида олинган суммаларни, аммо нафақат уларни, шу жумладан даромадлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, дивидендлар, роялти ва мукофотларни ўз ичига олувчи суммаларни билдиради.


3. Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан "қонунлар" ёки "қонунчилик" атамаси Аҳдлашувчи Томон давлатининг амалдаги "қонунлари" ёки "қонунчилиги"ни англатади.


4. "Инвестор" атамаси

...