ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Словакия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида автомобилда халқаро йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида Битим (Братислава, 1997 йил 17 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида

автомобилда халқаро йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

автомобилда халқаро ташишларни тартибга солиш ва ривожлантиришга кўмаклашишга амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасида, шунингдек улар ҳудудлари орқали транзит тарзда Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ ана шу ташишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ташувчилар томонидан таъминланадиган автомобилда халқаро йўловчиларни ташиш учун ҳақиқийдир.



ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ


2-модда


Ушбу Битимга мувофиқ шахслар ва улар юкларини автобусларда ташиш, шунингдек ушбу транспорт хизматлари билан боғлиқ бўш ташишлар автомобилда йўловчиларни ташиш ҳисобланади.

Ўз жиҳозланиши бўйича ҳайдовчини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиз кишидан ортиқ шахсни ташишга қодир ва мўлжалланган механик транспорт воситалари автобуслар деб ҳисобланади.



3-модда


1. Мунтазам автобусда ташишлар шахсларни тасдиқланган ва эълон қилинган йўналишлар ҳамда ҳаракат графиклари бўйича ташишдан иборат бўлиб, уларга мувофиқ йўловчи олдиндан белгиланган бекатларда автобусга ўтириши ва ундан чиқиши мумкин.


2. Ҳар икки давлат ўртасида мунтазам ва улар ҳудуди бўйлаб транзит тарздаги автобус йўналишларига ҳар икки Томон ваколатли органларининг ўзаро келишуви бўйича рухсат этилади.


...
Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск