ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Баҳрайн Қироллиги /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бахрейн Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 11 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Бахрейн Давлати Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бахрейн Давлати Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда,

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида ва халқаро ҳаво транспортида хавфсизликни янада юқори даражага кўтариш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасининг Ҳукуматига нисбатан - Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини, Бахрейн Давлати Ҳукуматига нисбатан - Транспорт вазирини ёки у тайинлаган масъул шахс, Фуқаро Авиациясининг ишларини олиб борувчи вазир муовининг ёрдамчисини, ёки ҳар иккала ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа бир шахс ёки ташкилотни англатади;


c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


d) "тарифлар" атамаси агентлик шартларни ва бошқа қўшимча қийматларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчилар юки ва юк ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бунга кирмайди;


е) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


f) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида кўрсатиб ўтилган тегишли маъноларни англатади;


g) "Битим" атамаси ушбу Битимни, унинг Иловаларини ва унга киритилган тузатишларни англатади.


2. Ушбу Битимнинг моддаларига берилган номлар ушбу модда қоидаларининг маъносини ҳеч бир ҳолда чегараламайди ёки кенгайтирмайди ҳам.



2-модда. Чикаго конвенциясининг қўлланилиши


Ушбу Битимнинг қоидалари Чикаго

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск