язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Греция Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 26 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда,

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам жадвал бўйича ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш мақсадида Битим тузиш истагини бир хил билдирганликлари ҳолда,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари учун:


a) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан - "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Бош директорини ва юқорида уқтириб ўтилган ташкилот ҳозирги вақтда бажарадиган ҳар қандай вазифаларни ва шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади ва Греция Республикасига нисбатан - Фуқаро авиацияси маъмурлигининг бошлиғини ва уқтириб ўтилган маъмурлик ҳозирги вақтда бажарадиган ҳар қандай вазифаларни ёки шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


b) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

I) ушбу Конвенциянинг 94 а-моддасига биноан Конвенцияга киритилган ва кучга кирган ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон тасдиқлаган ҳар қандай тузатишни; ва

II) ушбу Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун маълум вақт ичида қай даражада қўлланиши мумкинлигига қараб унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни;


c) "битим" атамаси ушбу Битимни, унга қилинган Иловани ва ҳар қандай қўшимча халқаро шартномаларни ёки ушбу Битимни ёки иловани тузатувчи шунга ўхшаш ҳужжатларни англатади;


d) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


e) "келишилган қатновлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича йўловчилар, юк ва почтани алоҳида ёки бирга ташиш учун жадвалга биноан амалга ошириладиган ҳаво қатновларини англатади;


f) "ҳажм" атамаси ҳаво кемасига нисбатан бирор йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида фойдаланилаётган ҳаво кемасининг фойдали иш юклашини англатади ва "ҳажм" атамаси "келишилган қатновларга" нисбатан шундай қатновда ишлатилаётган ҳаво кемасининг маълум вақт ичида ва йўналиш ёки йўналишнинг бир қисмида амалга оширган ҳамда қатнов такрорийлиги орқали кўпайтирилган иш ҳажмини англатади;


g) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан Конвенциясининг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


h) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида уларга тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


i) "тариф" атамаси йўловчилар, йўловчилар юки ва юк ташиш учун тўланадиган, қийматни ва ўша қийматлар учун қўлланиладиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа

...