ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қирғизистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 4 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови ва ҳаво

транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Мустақил Давлатлар Ҳукумат Бошлиқлари томонидан 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида имзоланган Транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик принциплари ва шартлари тўғрисидаги Протоколга,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда ёки Конвенциянинг принциплари ва меъёрларига амал қилган ҳолда,

ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "авиация маъмурлари" Ўзбекистон Республикасига нисбатан - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда ушбу авиакомпания томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилот, Қирғизистон Республикасига нисбатан - "Кыргызстан аба жолдору" Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда ушбу вазирлик бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилот;


б) "тайинланган авиакорхона" - ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиация корхона;


в) "ҳудуд" давлатга нисбатан - ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлари ва улар устидаги самовий ҳудуди;


г) "тариф" - вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитлар;


д) "Конвенция" - 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенция, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этиши ва уларга нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва унга киритилган ҳар қандай тузатиш;


е) "ҳаво қатнови" - йўловчилар, юк ва почтани ташиш мақсадида ҳаво кемалари амалга оширадиган мунтазам ёки номунтазам ҳаво қатнови;


ж) "халқаро ҳаво қатнови" - бирдан ортиқ давлат самовий ҳудуди орқали амалга ошириладиган ҳаво қатнови;


з) "авиакорхона" - халқаро ҳаво қатновини амалга оширувчи ёки амалга оширишни таклиф қилувчи транспорт корхонаси;


и) "нотижорий мақсадларда тўхташ" - тайёра саҳнига йўловчилар, юк ва почта олиш ёки тушириш мақсадида бўлмаган ҳар қандай тўхташ.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда


Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон халқаро авиаташув ишларини ҳамкорликда амалга ошириш учун ўзаро қулай шароитларни яратиш принципларига асосланган ҳолда парвозлар йўналишлари ва ўз давлат чегарасидан учиб ўтиш манзилларини ўз ҳудудида ўзи белгилайди.



3-модда


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг

...
Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск