язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Грузия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Шартнома (Тбилиси, 1996 йил 28 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида

фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий

ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Грузия, кейинги ўринларда Томонлар деб юритиладилар,

халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига асосланиб,

фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартномани ривожлантиришга бўлган хоҳиш-истакларга амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



I ҚИСМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳуқуқий муҳофазанинг таъмин этилиши


1. Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи шахслар бошқа Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқлари муносабатида ана шу Томон фуқароларидагидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.


2. Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар бошқа Томоннинг фуқаролик. оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар, нотариал идоралар (кейинги ўринларда "Адлия муассасалари" деб юритилади) ва бошқа муассасаларига эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, унинг фуқароларидан шароитларда уларда қатнашишлари, илтимос қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.


3. Мазкур Шартноманинг қоидалари, шунингдек Томонларнинг қонунчиликларига биноан тузилган юридик шахсларга ҳам қўлланилади.



2-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


1. Томонларнинг Адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.


2. Адлия муассасалари мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар ваколатига кирадиган бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.


3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари идораларга қарашли судларнинг меҳнат ишларига қўлланилади.


4. 1-бандда кўрсатилган ишлар ваколат доирасига кирадиган бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимосномаларни Адлия муассасалари орқали жўнатадилар.



3-модда. Ҳуқуқий ёрдам ҳажми


Ҳуқуқий ёрдам сўралаётган Томон қонунчилигида кўзда тутилган процессуал ҳаракатларни бажариш, шу жумладан, айбланувчилар ва судланувчиларни, гувоҳларни, жабрланувчиларни, экспертларни сўроқ қилиш, экспертизалар ўтказиш, ёзишмаларни олиб қўйиш, тўхтаттириш, кўздан кечириш, ашёвий далилларни бериш, жиноий таъқиб қўзғатиш ва жиноятни содир этган шахсларни бериш, фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ва ҳукмларни зарарни қоплаш қисмида тан олиш ва бажариш, ҳужжатларни тақдим қилиш ва қайта жўнатиш ҳамда бошқа ҳаракатлар, шу жумладан бошқа Томоннинг илтимосига кўра айбланувчиларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, бу шахс ҳукм қилинган қонун моддалари матни, жазонинг тури ва муддати ҳақида иловаларни тақдим этишларни қамраб олади.



4-модда. Муносабатлар тартиби


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Томонлар муассасалари бир-бирлари билан Грузия Адлия вазирлиги ва Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош Прокуратураси орқали муносабатга киришадилар.

Томонларнинг Олий судлари Томонларнинг тегишли муассасалари билан муносабатларни мазкур Шартнома 3-моддасида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича бевосита амалга оширадилар.



5-модда. Тил


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ сўраётган Томон тилида тайёрланади ва унга бошқа Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимасининг тасдиқланган нусхалари илова қилинади.

Таржима расмий таржимон ёхуд нотариус ёки сўраётган муассасанинг мансабдор шахси, ёхуд сўраётган Томоннинг консуллик муассасаси томонидан тасдиқланади.



6-модда. Ҳужжатларни расмийлаштириш


Адлия муассасалари ва бошқа муассасалар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибида жўнатилган ҳужжатлар ваколатли шахснинг имзоси ва сўраётган муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланиши лозим.



7-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ шакли


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:


1. Сўраётган муассасанинг номи.


2. Сўралаётган муассасанинг номи.


3. Ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи.


4. Айбланувчи, судланувчи ёки ҳукм қилинган, гувоҳ, шубҳа остига олинган, жабрланувчи томонларнинг исмлари ва фамилиялари, уларнинг фуқаролиги, машғулоти ва доимий яшаш жойи ёки турар жойи, жиноий ишлар бўйича ота-оналарнинг туғилган жойлари ва саналари ҳамда имконга қараб исмлари ва фамилиялари, юридик шахслар учун уларнинг номи ва жойлашган жойи.


5. Уларнинг вакилларининг исмлари ва фамилиялари.


6. Жиноий ишлар бўйича содир этилган жиноятнинг баён-тасвири ва квалификацияси ҳамда бу қилмиш оқибатида зарар етказилган бўлса унинг миқдори ҳақида маълумотлар.


7. Ижро этиш учун зарур бўлган илтимоснома ва маълумотномалар, шунингдек аҳамиятли бўлган бошқа ахборотлар.


8. Топшириқ сўраётган адлия муассасаси томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.



8-модда. Ижро этиш тартиби


1. Топшириқ қаратилган Адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни ижро этишда ўз давлати қонунчилигини қўллайди. Аммо топшириқ чиқарилган муассасанинг илтимосига кўра у ўз давлати қонунчилигига зид келмаса топшириқ чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини қўллаши мумкин.


2. Агар топшириқ қаратилган муассаса уни ижро этишга ваколатли бўлмаса, у топшириқни ваколатли Адлия муассасасига жўнатади ва топшириқ чиққан муассасани бу ҳақда хабардор этади.


3. Топшириқ қаратилган Адлия муассасаси тегишли илтимоснома бўлган ҳолларда топшириқ чиққан муассасани топшириқнинг бажарилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.


4. Сўраётган адлия муассасанинг илтимосига биноан сўралаётган адлия муассасаси ўз вақтида унга ва манфаатдор томонларга улар топшириқнинг сўраётган Томон қонунчилигига мувофиқ ижро этилишида қатнашишлари мумкин бўлиши учун топшириқнинг бажарилиш вақти ва жойи ҳақида хабар қилади.


5. Топшириқ ижро этилганидан сўнг топшириқ қаратилган адлия муассасаси ҳужжатларни у чиқарилган муассасага жўнатади; агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган ҳолда у топшириқни қайтаради ва уни ижро этишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар ҳақида хабардор этади.



9-модда. Ҳужжатларни топшириш тартиби


1. Сўралаётган муассаса агар топшириладиган ҳужжатлар унинг тилида тайёрланган ёки тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса ўз давлатида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ ҳужжатларни топширишни амалга оширади. Ҳужжатлар сўралаётган Томон тилида тайёрланмаган ёки таржима билан таъмин этилмаган ҳолларда олувчига агар уларни олишга ўз хоҳиши билан рози бўлса топширилади.


2. Топшириш ҳақидаги илтимосномада. олувчининг аниқ манзилгоҳи ва топшириладиган ҳужжатнинг номи кўрсатилиши лозим. Агар топшириш ҳақидаги илтимосномада

...