язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 23 май)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар қулай ривожланаётганини эътиборга олиб,

икки давлат ўртасида, шунингдек улар ҳудудидан транзит тарзда автомобиль алоқасини янада ривожлантириш истагига амал қилиб,

ўзаро фойда ва манфаат кўриш мақсадида қуйидаги Битимни тузишга қарор қилдилар.



1-модда


Ушбу Битимга мувофиқ икки давлат ўртасида ва улар ҳудуди бўйлаб транзит тарзда, шунингдек учинчи мамлакатларга йўловчилар ва юкларни мунтазам ҳамда номунтазам ташиш амалга оширилади.



ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ


2-модда


1. Икки давлат ўртасида мунтазам йўловчилар ташиш Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга биноан ташкил этилади ва биргаликда тасдиқланган жадваллар ва ҳаракат йўналишлари асосида амалга оширилади.


2. Бундай ташишларни ташкил этиш ҳақидаги таклифлар Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари томонидан олдиндан бир-бирларига берилади. Бу таклифлар қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ташувчи (фирма)нинг номи,

ҳаракат йўналиши,

ҳаракат жадвали,

тариф,

ташувчи йўловчиларни оладиган ва туширадиган тўхташ пунктлари, шунингдек,

ташишларни бажаришнинг мўлжалланаётган даври ва мунтазамлиги.


3. Икки давлат ҳудудлари орқали йўловчиларни мунтазам транзит тарзда ташишни амалга ошириш учун рухсатнома талаб этилмайди. Бундай ташишлар Аҳ

...