язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишида ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 23 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишида ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунчилигининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига, шунингдек савдонинг қонуний манфаатларига зарар етказишини ҳисобга олган ҳолда,

товарларни экспорт ва импорт қилинганда олинадиган божхона божлари, солиқлар ва бошқа тўловларни аниқ белгиланиши ва олинишини таъминлашнинг муҳимлигини тушунган ҳолда,

божхона ҳуқуқининг бузилишини олдини олишга, шунингдек импорт ва экспорт божлари ва солиқларининг аниқ ундирилишини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар уларнинг божхона идоралари ҳамкорлиги шароитида янада самарали бўлишига ишонган ҳолда;

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



АТАМАЛАР


1-модда.


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Божхона ҳуқуқи" атамаси товарларни импорт, экспорт ва транзит қилишга тааллуқли ёки божхона идоралари томонидан солинадиган божхона божлари, бошқа солиқлар ва йиғимлар ёки бошқа ҳар қандай божхона тадбирлари ёки тақиқлаш, чеклаш ва назорат бўйича чораларга алоқадор қонун ва тартибларда баён қилинган қоидаларни англатади.


2. "Бузиш" атамаси божхона қонунчилигини ҳар қандай бузиш ёки бузишга ҳаракат қилишни англатади.


3. "Божхона идораси" атамаси Ўзбекистон Республикаси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасини, Латвия Республикаси учун Божхона Департаментини (Muitas departaments) англатади.


4. "Сўровчи божхона идораси" атамаси божхона ишида ёрдам кўрсатишни сўраган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли божхона идорасини англатади.


5. "Сўралган божхона идораси" атамаси божхона ишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўров олган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли божхона идорасини англатади.


...