язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳасида ўзаро тушуниш Меморандуми (Сеул, 1995 йил 16 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида

телекоммуникация ва радиоэшиттириш

соҳасида ўзаро тушуниш

МЕМОРАНДУМИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати (бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

Телекоммуникация ва радиоэшиттиришнинг ривожланишини савдо ва техникавий алмашувга, шунингдек ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ёрдам берувчи муҳим омил деб ҳисоблаб,

Иккала мамлакат ўртасида телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларида турли ҳамкорликнинг зарурлигини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 17 июнда имзоланган Битимга мувофиқ,

Халқаро ҳуқуқ нормалари, ички қонун-қоидалари асосида ва ўзаро фойдали шартларда телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва муста

...