ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Польша Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида Консуллик Конвенцияси (Варшава, 1995 йил 11 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

ва Польша Республикаси ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси:

1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенциясининг қоидаларини эътиборга олиб,

дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга иродасини ифодалаб,

фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини имкони борича енгиллаштирадиган принциплар асосида икки давлат ўртасидаги консуллик муносабатларини тартибга солиш ва ривожлантириш истагига амал қилиб,

Консуллик конвенциясини тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.



I БЎЛИМ. ТУШУНЧАЛАР



1-модда


1. Ушбу Конвенцияда келтирилган атамалар қуйидаги маънога эга:


1) "консуллик муассасаси" ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;


2) "консуллик округи" консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;


3) "консуллик муассасаси бошлиғи" шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;


4) "консуллик мансабдор шахси" шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш топширилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади;


5) "консуллик хизматчиси" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


6) "хизмат кўрсатиш ходими" консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


7) "консуллик муассасаси ходимлари" консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчиси ва хизмат кўрсатиш ходимларини англатади;


8) "хусусий уй ходими" консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


9) "оила аъзоси" консуллик мансабдор шахсининг у билан бирга яшовчи ва унинг қарамоғида бўлган рафиқаси ёки эри, фарзандлари вa ота-онасини англатади;


10) "консуллик бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган ер майдони билан биргаликда иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, жумладан консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳини англатади;


11) "консуллик архивлари" барча қоғозлар, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, кино ва фотоматериаллар, ахборотни сақлаш ва ишлатиш бўйича техник воситалар, консуллик муассасасининг реестр китоблари, шифрлар ва кодлар, картотекалар, шунингдек, уларнинг бутунлиги ва сақланиши учун мўлжалланган аслаҳаларни англатади;


12) "кема" консулликка ваколат берган давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва бу давлатда қайд этилган ҳар қандай ҳарбий кемалардан ташқари, сузиш воситасини англатади;


13) "ҳаво кемаси" консулликка ваколат берган давлатда қайд этилган, бу давлатга тегишлилилик таниқлик белгиларини ишлатиш ҳуқуқи берилган ҳар қандай, ҳарбий учиш аппаратларидан ташқари, учиш аппаратини англатади;


2. Ушбу Конвенциянинг консулликка ваколат берган давлат фуқароларига тегишли бўлган қоидалари консуллик жойлашган давлат қонунчилигига ва шу мамлакатдаги манзилгоҳига биноан таъсис этилган юридик шахсларга ва юридик шахслар бўлмаган бошқа субъектларга тенг равишда тааллуқлидир.



II БЎЛИМ. КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИ

ОЧИШ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАСИ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ


2-модда. Консуллик муассасаларини очиш


1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақатгина консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.


2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи консулликка ваколат берган давлат томонидан аниқланади ва консуллик жойлашган давлат томонидан маъқулланиши керак.


3. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округига тегишли кейинги ўзгаришлар фақатгина консуллик жойлашган давлат розилиги билан консулликка ваколат берган давлат томонидан амалга оширилади.



3-модда. Консуллик муассасаси бошлиғини

тайинлаш ва тан олиш


1. Консуллик муассасаси бошлиғи консуллик патенти тақдим этилганидан ва консуллик жойлашган давлатдан экзекватура олинганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга қўйилади.


2. Консулликка ваколат берган давлат консуллик патентини ўз дипломатик ваколатхонаси орқали ёки бошқа йўл билан консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, фуқаролиги ва даражаси, у ўз вазифаларини бажарадиган консуллик округи ва консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.


3. Патент тақдим этилиши билан консуллик жойлашган давлат экзекватурани имкони борича қисқа муддатда беради.


4. Экзекватурани бериш дақиқасигача консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига у ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришига розилик бериши мумкин.


5. Вазифаларини вақтинча бўлса ҳам бажаришга розилик берилган дақиқадан бошлаб консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажариши учун зарур чораларни кўрадилар.



4-модда. Келиш ва кетиш тўғрисида хабардор қилиш


Консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлиги:


1. Тайинланган консуллик муассасаси хизматчисининг келиши, унинг батамом кетиши ёки мажбуриятларини бажаришининг тугаши, шунингдек консуллик муассасасида ишлаш даврида юзага келиши мумкин бўлган унинг статусига таъсир этадиган барча бошқа ўзгаришлар тўғрисида;


2. Консуллик муассасаси оила аъзосининг келиши ва батамом кетиши, агар шундай бўладиган бўлса, шахс оила аъзоси бўладиган ёки оила аъзоси бўлишдан тўхтайдиган фактлар тўғрисида;


3. Хусусий уй хизматчисининг келиши ёки батамом кетиши, шунингдек у томонидан ишнинг тугатилиши;


4. Консуллик жойлашган давлатда доимий яшовчи шахсни консуллик муассасаси хизматчиси ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ишга олиш ёки ишдан бўшатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.



5-модда. Консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг

оила аъзоларининг гувоҳномалари


1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари ҳар бир консуллик мансабдор шахсига унинг шахси ва мансабини тасдиқловчи тегишли ҳужжатни бепул беради.


2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек консуллик хизматчилари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва хусусий уй ходимларига, бу шахслар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмаган ва унда доимий яшамайдиган ҳолда, тааллуқли бўлади.


3. Ушбу модда 1 ва 2-бандларининг

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск