язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Польша Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Варшава, 1995 йил 11 январь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси

ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси,

ҳар иккала давлат учун ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истагида,

Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат инвесторлари инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида чет эл инвестицияларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этиб,

ҳар иккала давлатнинг иқтисодий тараққиётига кўмаклашиш мақсадида чет эл инвестицияларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини тан олиб,

қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим тушунчасидаги:


1. "Инвестор" атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирига нисбатан:

а) ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг давлат фуқароси бўлган жисмоний шахсларни;

б) юридик шахсларни, хусусан жамиятлар, корпорациялар, савдо ширкатлари ва ўзлари ҳудудида жойлашган ва хўжалик фаолияти юритаётган давлат қонунчилигига мувофиқ бошқа кўринишдаги тегишли тарзда тузилган ёки барпо этилган ўзга ташкилотларни билдиради.


2. "Инвестиция" атамаси ҳар қандай-мулкни, хусусан:

а) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда ипотека, гаров каби бошқа тегишли мулкий ҳуқуқларни;

б) акциялар, пайлар, улушлар ва облигациялар ёки корхоналардаги бошқа иштирок турларини;

в) пул талабномалари ва иқтисодий қийматга эга бўлган бошқа хизматлар бўйича талабномаларни;

г) интеллектуал, патентлар, фойдали моделлар, саноат андозалари ва моделлар, товар нишонлари, фирма номлари, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "ноу-хау" ва "гуд вил" муаллифлик, савдо ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқларни;

д) иқтисодий фаолият, шу жумладан табиий ресурсларни топиш, қазиб чиқариш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш тадбирларини англатади.


3. Бойликлар тўплаш шаклининг ўзгариши уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди.


...