ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Беларусь Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво йўллари ва ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳаво йўллари ва ҳаво транспорти соҳасидаги

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашаётган Томонлар" деб аталадилар,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция қатнашчиси ҳисобланиб ва унинг принциплари ва нормаларига амал қилиб,

ҳаво транспорти соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хоҳиш билдириб,

куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар:


а) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини ёки ҳозирги вақтда ушбу ташкилот томонидан бажарилаётган функцияни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёхуд ташкилотни ва Беларусь Республикасига нисбатан - Транспорт ва коммуникациялар вазирлигини ёки ҳозирги вақтда ушбу ташкилот томонидан бажарилаётган функцияни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёхуд ташкилотни;


b) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва вакил қилинган авиакорхонани;


c) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан - ушбу давлатнинг суверенитети остида бўлган ер юзи, ҳудудий ва ички сувлар ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғини;


d) "тариф" атамаси вакиллик ва бошқа ёрдамчи хизматлар ставкалари ва шартларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, юкларни, юк ва почталарни ташиганлик учун тўланадиган ставкалар ҳамда шу ставкалар қўлланиладиган шарт-шароитларни;


e) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар уни қай даражада қабул қилганлари ва уларга нисбатан қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай илова ва ҳар қандай тузатишни;


f) "ҳаво йўли" атамаси ҳаво кемалари билан йўловчиларни, юкларни ва почталарни умумий ташиш мақсадида амалга ошириладиган ҳар қандай мунтазам ва мунтазам бўлмаган ҳаво йўлларини;


g) "халқаро ҳаво йўли" атамаси биттадан ортиқ давлат ҳудуди устидаги ҳаво бўшлиғи орқали амалга ўтадиган ҳаво йўлини;


h) "авиакорхона" атамаси халқаро ҳаво йўлини таклиф этувчи ёки ундан фойдаланувчи ҳар қандай транспорт авиакорхонасини;


i) "нотижорат мақсадида тўхташ" атамаси бортга йўловчиларни, юкларни ёки почтани олиш ва ундан туширишдан бошқа ҳар қандай бошқа мақсадда тўхташни англатади.


2. Ушбу Битимга иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.



2-модда


Ҳар бир Аҳдлашаётган Томон ҳаво орқали ташиладиган халқаро юкларни ҳамкорликда ташишни амалга ошириш учун ўзаро қулай шарт-шароитлар яратиш принципида ўз ҳудудида учиш йўналишини ва ўз давлат чегаралари устидан учиб ўтиш дарвозасини белгилайди.



3-модда


1. Ҳар бир Аҳдлашаётган Томон бошқа Аҳдлашаётган Томонга мазкур Битимга Иловада кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво линияларини (бундан кейин тегишли равишда "шартлашилган линиялар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади) белгилаш мақсадида ушбу Битимда назарда тутилган ҳуқуқни беради.


2.

...
Время: 0.0248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск