ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Хитой Халқ Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида Консуллик Шартномаси (Пекин, 1994 йил 24 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Хитой Халқ Республикаси ўртасида

КОНСУЛЛИК ШАРТНОМАСИ


Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси,

1963 йил 24 апрелидаги консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг қоидаларини, халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларини эътиборга олиб,

Ўз консуллик муносабатларини ривожлантириш, иккала мамлакат, шунингдек уларнинг фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, иккала мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиб, шунингдек консуллик муносабатларини тартибга солишга интилиб,

Консуллик Шартномасини тузишга қарор қилдилар ва шу мақсадда куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.



I ҚИСМ. ТУШУНЧАЛАР



1-модда. Тушунчалар


Ушбу Шартномада келтирилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:


1) "консуллик муассасаси" ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;


2) "консуллик округи" консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;


3) "консуллик муассасаси бошлиғи" шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;


4) "консуллик мансабдор шахси" шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш топширилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади;


5) "консуллик муассасаси ходими" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


6) "хизмат кўрсатиш хизматчиси" консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


7) "консуллик муассасасининг хизматчилари" консуллик мансабдор шахслари, консуллик муассасасининг ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;


8) "оила аъзоси" консуллик мансабдор шахсининг у билан бирга яшовчи ва унинг қарамоғида бўлган рафиқаси (эри), фарзандлари ва ота-онасини англатади.


9) "хусусий уй хизматчиси" консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


10) "консулликка ваколат берган давлат фуқароси" консулликка ваколат берган давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни, қўллаш мумкин бўлган ҳолларда ҳар қандай юридик шахсни англатади;


11) "консуллик бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, ушбу бино ёки унинг қисмларига хизмат қилувчи ер майдонини англатади;


12) "консуллик архивлари" барча қоғозлар, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, фильмлар, овоз ёзиш ленталари, консуллик муассасасининг шифрлар ва кодлар, картотекалар билан бирга реестрлари ва уларни сақлашни таъминлайдиган бошқа ашёларни англатади;


13) "консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси" консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан шу давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий кемалардан ташқари, ҳар қандай кемани англатади;


14) "консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси" консулликка ваколат берган давлатнинг таниқлик белгилари бўлган, шу давлатда қайд этилган, ҳарбий ҳаво кемаларидан ташқари, ҳар қандай учиш аппаратини англатади.



II ҚИСМ. КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИ

ОЧИШ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ


2-модда. Консуллик муассасаларини очиш


1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасасини консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақатгина шу давлатнинг розилиги билан очиши мумкин.


2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи, шунингдек бу билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ўзгаришлар консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасида келишувга биноан аниқланади.



3-модда. Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш ва тан олиш


1. Консуллик муассасаси бошлиғи тайинлангунига кадар консулликка ваколат берган давлат дипломатик йўллар билан ушбу шахс консуллик жойлашган давлат томонидан уни консуллик муассасаси бошлиғи сифатида тан олишга розилик беришига ишонч ҳосил қилиши керак.

Консуллик жойлашган давлат бундай тан олишга розилик бермаса, у ўз қарори сабабларини тушунтиришга мажбур эмас.


2. Розилик олинганидан сўнг консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатга дипломатик йўллар билан консуллик муассасаси бошлиғининг патентини юбориши керак. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, лавозими ва даражаси, консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.


3. Патент олиниши билан консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига энг тўлиқ муддатда экзекватура беради.


4. Консуллик муассасаси бошлиғи экзекватура олиши биланоқ ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин. Экзекватура берилгунига қадар консуллик муассасаси бошлиғи консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан ўз вазифаларини вақтинча бажариши мумкин.


5. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғини тайинлашни тасдиқлагач ёки унга ўз вазифаларини вақтинча бажаришга рухсат бергач, у бу тўғрисида консуллик округининг ваколатли маъмурларини дарҳол хабардор қилиши ва консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажариши ва ушбу Шартнома кўзда тутган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдалана олиши учун барча чораларни кўриши керак.



4-модда. Консуллик муассасаси бошлиғи

вазифаларини вақтинча бажариш


1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи бирор сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси бошлиғи лавозими бўш бўлса, консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатдаги ушбу ёки бошқа консуллик муассасаси мансабдор шахси ёки консуллик жойлашган давлатдаги ўз дипломатик ваколатхонаси дипломатик ходимлари аъзоларидан бирига консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажаришга ваколат бериши мумкин. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча

...
Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск